Latest news

03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  1 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  17 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  14 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  2 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  2 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  10 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  10

Миржалол Қосимов: "Ҳакам яна бироз вақт қўшиб берганида уч тайм футбол ўйнаган бўлардик. Русчасига айтганда "заслужили" News

Миржалол Қосимов: "Ҳакам яна бироз вақт қўшиб берганида уч тайм футбол ўйнаган бўлардик. Русчасига айтганда "заслужили"

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Пахтакор" - ОКМК (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ғалабадан хурсандмиз. Кийиниш хонасида барча хурсанд ва йигитларнинг кайфияти зўр. Русчасига айтганда "заслужили". Икки жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди. Курашларга бой, чиройли ўйин бўлди. Агар ҳакам яна бироз вақт қўшиб берганида уч тайм футбол ўйнардик. Биринчи бўлимга беш дақиқа, иккинчи бўлимга эса ўн дақиқа қўшилди. Хатоларга ҳам йўл қўйдик. Икки жамоа ҳам ўйин давомида схемасини ўзгартирди. Биз гол ўтказиб юборганимиздан сўнг 5-4-1дан 4-1-4-1 схемасига ўтдик. Бу эса ўзига яраша натижа берди. Ғалабадан хурсандман" - дея фикр билдирди Миржалол Қосимов.

- ОКМК икки даврани ҳам яхши бошлади, аммо жамоага стабиллик етишмаётгандек. Бунинг сабаби нимада?

- Барқарорлик йўқ. "Шўртан"га қарши ўйин бизнинг зараримизга ишлади. Тезлик олган вақтимизда ФИФА кунлари бўлиб қолди. Шунингдек, барча журналистлар ҳам баралла мақтаб юборишди "камбэк" жамоа деявериб. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг, барибир охирида урамиз деб вазиятларга жиддий қаралмади. Дарвозабонлар ҳам хатоларга йўл қўйди. "Насаф" билан бўлган ўйинда оддий вазиятларда гол ўтказиб юбордик. Буларнинг барчаси натижага таъсир ўтказди. Давралар орасидаги танаффусда қаттиқ меҳнат қилдик ва яхши шуғулландик.

Ҳозир эса ёшларимиз ҳам сафимизга қайтишди. Улар маълум бир вақт жамоа билан бирга эмас эди.

- Рақиб "Пахтакор" бўлганигами ёки бошқа сабабми билмадим, бугун майдон четида анча "актив" эдингиз. Шунингдек, ҳар бир футболчига персонал кўрсатмалар бериб турдингиз ва имкон қадар рақибни юқорироқда кутиб олишга ундадингиз, яъни юқори прессинг қилиш. Бунга сабаб нимада?

- "Машъал" нега "Пахтакор"дан гол ўтказиб юборди биласизми? Сабаби улар иккинчи тайм стартида жуда паст ва дарвозага яқин ҳимояланишди. Ҳамдамов эса ўз голини дарвозабон ҳудудидан киритди. "Пахтакор"га қарши биринчи давра ўйинида ҳам шундай ўйнаганмиз ва яхши натижага эришгандик. "Пахтакор" қандай жамоа эканлигини барчамиз биламиз. Бундай футболчиларга шароит яратиб бериш керак эмас, уларга имкон қадар кўпроқ ноқулайликлар туғдириш керак. "Пахтакор" ҳужумга ўтишни бошлаганида, ортда бўш зоналар пайдо бўлишини сездим ва шу сабабли Азиз Холмуродовни майдонга туширдик. Очиқ зоналардан тўғри фойдаланиб, яна гол уришимиз мумкин эди. Футболчилар чарчаган бўлишса ҳам характер намойиш этишлари керак. Футбол шуниси билан қизиқ.

- ОКМК бор-йўғи учта трансфер амалга оширди. Медаллар учун курашаётган бошқа жамоалар эса ўз таркибини анча кучайтириб олди. ОКМКда кучайтирилиши керак бўлган позициялар бор эди, масалан, биринчи даврада ҳужумчи етишмагани сабабли реализация анча оқсади. Марказий ҳимояни ҳам кучайтирса бўлар эди, фақатгина бир ҳимоячи харид қилинди. У ҳам бўлса ўйин амалиётисиз ёш ҳимоячи.

- Йўқ. Биз ҳозирги кунда шундай қарорга келдик. Имкониятларимиз ҳам унчалик катта эмас. Малакали футболчиларни таклиф этиш учун маблағ керак. Замонавий футболда барчаси пулга бориб тақалади. Ҳозирги таркибдаги футболчилардан умидим катта. Дарвозада ва ҳимояда рақобат бўлиши учун, ўзимизнинг маҳаллий футболчиларни таклиф қилдик. Имкон қадар сифатли футбол намойиш этиш ва курашиш. Футболнинг принципи - курашиш. Курашишда эса ғолиб чиқишимиз керак.

- Легионер танлашда қандай жиҳатларга эътибор берасиз? Биринчи даврада Сенага ва Риак яхши ўйнай олмади.

- Авваламбор статистикага қараймиз. Йил бошида жароҳатлар жуда кўпайиб кетди. Рубен, Азиз ва бошқалар. Сенага яхши формада эди. Ҳар бир футболчи жароҳатдан тикланиб олиш учун маълум бир муддат вақт талаб этилади. Риак анча ҳаракатчан ва характери ҳам анча яхши, аммо унга нимадир етишмаётгандек. Футболда ҳар қандай вазият бўлади, кимдадир жароҳат, қайсидир вазиятда эса шамоллаш. Тўхтахўжаев Қаршидаги ўйиндан сўнг бироз шамоллаб қолди. Шу сабабли у бугун жамоага ёрдам бера олмади. Режа ҳар доим ўзгариб боради.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика