Latest news

23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  5 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  15 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  62 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  21 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  19 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4

Миржалол Қосимов: "Бу ўйин энди тарих, кейинги ўйинга тайёрланамиз" News

Миржалол Қосимов: "Бу ўйин энди тарих, кейинги ўйинга тайёрланамиз"

Суперлиганинг 12-турида "Олимпик"ка қарши баҳсдан кейин АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.




- Ўйинни барча ўзи тахлил қилса ҳам бўларди. Менимча, биз бошқа сайёрадан келганмиз. Кийим алмаштириш хонасида йигитларга нима бўлишидан қатъий назар охиригача курашишимиз кераклигини айтгандим. "Олимпик"ни ғалаба билан табриклайман. Бу ўйин энди тарих, кейинги ўйинга тайёрланамиз. Афсус, кейинги ўйинни Сардор Раҳмонов ўтказиб юборади. Мурод Тошматов жароҳат олди.



- Мурод Тошматовнинг ҳолати қандай?

- Шифокорлар кўригини кутамиз. Бу тиббий кўрикдан кейин маълум бўлади. Унинг тиззасида жароҳат бор. Барчаси эрталаб аниқ бўлди.

- Миржалол Қосимов персонажидан доимо юқори натижалар, ғалабалар кутишади. Бу Сиз учун қанчалик даражада босим беради?

- Ўзим олдимга доимо юқори мақсадни қўяман. Доимо юқори ўринларда бўлишни истайман, шунинг учун курашаман. Аммо бу футбол, доим ҳам ўхшайвермайди. Барчаси майдондаги ўйинда ҳал бўлади.

- Мухлислар "Олимпик" ва "Насаф"нинг ўйинини бир-бирига қиёслашади, яъни, ўйин услуб бир-бирига яқин дейишади. Бунга қандай фикрдасиз?

- Доим ҳам ўйин бир хил чиқавермайди. "Олимпик" келажак учун тайёрланаётган жамоа. Уларнинг олдига олий мақсад қўйилган. Улар шу йўл орқали ўз вазифасини бажариши керак. Йигитлар шу ўйинлар орқали тобланиб бориб, Олимпиада саралаш ўйинларида ўзини кўрсатиб, мусобақага йўлланма олиши керак. Шу сабабли таркибда бир хил ёшдаги иқтидорли футболчилар йиғилган. Балки шу сабабли икки жамоанинг ўйини ўхшашдир. Темур Кападзени ҳам биламиз. У доимо тўп билан бирга бўлишни, қисқа паслар орқали жамоасини ўйнатишни талаб қилади. Уларнинг орасидаги фарқ бир ёш. Балки таркибда тажрибали футболчилар бўлганида албатта, плюс бўларди.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика