Latest news

21:22"Наполи" — "Рома". Таркиблар маълум  0 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  25 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  1 20:31"Ипсвич Таун" — "Манчестер Юнайтед". Бруно, Рэшфорд ва Каземиро асосий таркибда  2 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  4 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   1 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  6 19:18Суперлига-2025. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  6 18:25Суперлига. «Сўғдиёна» «Локомотив»ни қийинчиликсиз мағлуб этди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди  11 18:16Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Қосимпошо" билан дуранг ўйнади, Турғунбоев бир бўлим ҳаракат қилди  2 18:04Февзи Давлетов: "Ўйинни тўлиқлигича назорат қилдик, фақатгина гол етмади"  4 17:28Холанд "Манчестер Сити" бўйича қарор қабул қилди  1 16:53Суперлига. «Металлург» мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, элитада қолиш имкониятини сақлаб қолди  11 16:08Холанд 850 минг сўм сабаб қамоққа тушиши мумкин  7

Мираброр Усмонов: "Пишурни Ўзбекистон термасига жалб этиш ҳақида ўйлаб кўриш керак" News

Мираброр Усмонов: "Пишурни Ўзбекистон термасига жалб этиш ҳақида ўйлаб кўриш керак"

"Бунёдкор" клубига олтин медаллар топширилган кечада ЎФФ президенти клуб шаънига илиқ сўзлар айтди.
Мираброр Зуфарович ўз сўзида катта ва аҳил «Бунёдкор» жамоасини улкан муваффақият билан қутлади: «Ўта мураккаб кечган футбол мавсуми якунида бошқа жамоаларга нисбатан кучлироқ эканини амалда исботлаган «Бунёдкор» ҳақли равишда мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Сўнгги турда нафақат чемпионлик, балки қолган совринли ўрин соҳибларининг аниқланиши ҳам олий лигада «интрига»ни сақлаб турди.

Ўзбекистон кубоги баҳсларида ҳам «Бунёдкор» ўз сўзини айтди. Менга айниқса, жамоа ҳужумчиси Александр Пишурнинг ўйини ёқди. Жамоа ғалабаларида украиналик футболчининг ҳиссаси катта бўлди. Миллий терма жамоамизга ана шундай ҳужумчи етишмади. Мураббийлар уни терма жамоага чақириш вариантларини ўйлаб кўришса бўларкан.

Шу ўринда «Бунёдкор»ни бу ғалабаларга етаклаган Миржалол Қосимов ҳақида ҳам илиқ фикрлар билдирмоқчиман. Бу инсонни қўллаб-қувватланглар. Шубҳасиз, жамоанинг муваффақиятли иштирокида клуб бош ҳомийсининг ўрни бўлак. Фурсатдан фойдаланиб, «Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг компанияси ва унинг раиси Шокир Файзуллаевга ўз миннатдорчилигимни билдираман. «Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг компанияси битта «Бунёдкор» эмас, олий лиганинг бир йўла 7та клубига ҳомийлик қилиб келяпти. Бу жуда катта иш. Олий лиганинг тенг ярим жамоасига битта ташкилот ҳомийлик қилмоқда.

Сўзим сўнггида келаси йили ОЧЛнинг гуруҳ баҳсларида тўғридан-тўғри иштирок этадиган «Бунёдкор» жамоасига омад тилаб қоламан. Бу жамоа мунтазам равишда гуруҳ босқичидан «плей-офф»га йўл оляпти. Ният қилайлик, чемпионимиз келаси мавсум қитъанинг бош турнирида ғолиб бўлсин.

Мана куни кеча биз Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган ОФКнинг йил лауреатларини тақдирлаш маросимида иштирок этиб қайтдик. У ерда Осиё футболи раҳбарлари билан гаплашдик. Улар 2015 йилда бизга кенг имкониятлар эшикларини очишяпти. Режага кўра, ОФКнинг 47та аъзо федерацияси иштирокидаги катта йиғилишни Тошкентда ўтказамиз. Шахсан менинг келаётган йилдан умидим катта. ОФКдагилар бизнинг тўғри ривожланиш йўлидан кетаётганимизни эътироф этишяпти», - деди ЎФФ раҳбари.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика