Latest news

19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  4 19:30Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  11 19:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:0 (матнли трансляция)  2 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  7 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   7 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  31 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0

Милош Трифунович: Ўзбекистондан қолган эсдаликлар кўп News

Милош Трифунович: Ўзбекистондан қолган эсдаликлар кўп

2011 йилги Ўзбекистон чемпионати тўпурари, “Бунёдкор”нинг собиқ аъзоси Милош Трифуновични юртимизда яхши эслашади.
У “қалдирғочлар” сафида жами 36та учрашувда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасини 22 бор аниқ нишонга олишни уддалаганди. Айни пайтда Хитой суперлигасининг “Ляонин Хувин” клуби шарафини ҳимоя қилаётган Трифунович “Бунёдкор” жамоасида ўтказган дамларини хотирлади.

- Милош, Ўзбекистонда ўтказган даврингизни фаолиятингиздаги энг ёрқин мавсум деса бўладими?
- “Бунёдкор”да жуда ажойиб кунларни бошдан кечирдим. Умуман футболчилик фаолиятимдаги энг сермаҳсул йил ҳам айнан Ўзбекистонда ўтди. Шу боисдан ҳам “Бунёдкор” футбол клуби мен учун қадрли бўлиб, хотирамда абадий сақланган.

- “Бунёдкор”ни тарк этиб, Хитойда ўйнаётгангизга ҳам икки йил бўлди. У пайтда юртимизда сербиялик футболчилар кўпчиликни ташкил этишарди. Ҳозир эса ундай эмас. Айтингчи, юртимиздаги футболчилардан кимлар билан алоқани сақлаб қолгансиз?
- Очиғини айтсам, 2012 йилги Осиё Чемпионлар лигаси пайтида “Бунёдкор”га ишқибозлик қилдим. Жамоа ярим финалга етиб борган паллада ўзимга ўзим Хитой клубига ўтиб хато қилдиммикан, деб саволлар ҳам бера бошладим. Ўша кезларда “Бунёдкор” футболчилари билан ижтимоий тармоқлар орқали хабарлашиб турардик. Ҳозир эса деярли ҳеч ким билан гаплашмай қўйганман.

- Ҳали ҳам голларингизни “совуқ” кўринишда нишонлаяпсизми?
- Ростини айтсам, одатий учрашувларда гол урсам хурсандчилигимни сездирмайман. Лекин ўша учрашувнинг аҳамияти баланд бўлса ёки голимни нишонлаш учун қандайдир сабаб топилса албатта кўринишим ўзгаради. Хитойда ҳам шунга ўхшаш саволларни кўп беришади.

- Янги барпо этилган, мамлакатимиздаги энг улкан арена бўлмиш “Бунёдкор” стадиони ҳақида эшитдингизми?
- Ҳа, стадион маълумотлари ва суратлари билан интернетда танишиб чиқдим. Шахсан менга ёқди. Жуда ажойиб арена! Умид қиламанки, кейинчалик ушбу стадионда тўп тепиш бахтига муяссар бўламан.

- Сиз билан юртимизда рўй берган бирон-бир қизиқ воқеликни эслай оласизми?

- Мен учун юртингиздан қолган муҳим эсдалик бу – “Бунёдкор” билан чемпионликка эришганим ва Ўзбекистоннинг энг яхши тўпурари бўлганимдир. Ишонинг, ҳамма футболчида ҳам бунақанги омадли мавсум бўлавермайди.

- “Бунёдкор”дан яна таклиф тушса рози бўлармидингиз?
- Ҳа, албатта.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика