Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
30 oct 23:30
News
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Лионель Месси 2026-йилги ЖЧга тайёргарлик кўриш учун Саудия Арабистони клубига ўтишни истаган.
Бу ҳақда Ар Риёддаги Mahd истеъдодларни ривожлантириш академиясининг бош менежери Абдулла Ҳаммад Саудия Арабистонининг Thmanya нашри подкастида маълум қилди. Яқинда 38 ёшли аргентиналик ҳужумчи "Интер Майами" билан шартномани 2028 йилгача узайтирган эди.
"Мессининг жамоаси ўтган ёзда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати пайтида мен билан боғланди. У 2026-йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида Америка лигасидаги тўрт ойлик танаффус даврида Саудия Арабистонида ўйнашни хоҳлади.
"Лос-Анжелес Гэлекси"да ўйнаб, кейинчалик "Милан"га ўтган Девид Бекхэм билан ҳам худди шундай ҳолат юз берган эди. Мен таклифни вазирга етказдим, бироқ у Мессининг атиги тўрт ойга келишига рухсат бермади ва шу билан масала ёпилди.
.У Саудия Арабистони чемпионати машғулот майдонига айланмаслигини таъкидлади," - деди Ҳаммад.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments