Latest news

13:33Гави майдонга қайтиши ҳақида: "Флик доимо мен билан бирга эди, худди отамдек"  0 13:05"Бунёдкор" академияси раҳбари билан очиқ-ойдин суҳбат  0 12:49Кутилмаган бурилиш: Гвардиола Европа терма жамоасига мураббийлик қиладими?  3 12:26Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 11:58"Реал" кутилмаган трансферга тайёрланмоқда  5 11:20Ўйин давомида биттагина зарба. У "Сити" "Арсенал"дан 9 очко ортда қолиб кетишига етарли бўлди  1 10:55"Барселона" президентлигига қайта сайланган Лапорта нималар деди?  1 10:27Африка қитъасида дунёдаги энг катта стадион қурилмоқда  5 09:50МЮ раҳбари Майкл Кэррикни доимий бош мураббий қилмоқчи эмас  15 09:21Расман. Бразилиялик футболчи "Каттақўрғон" аъзоси  2 08:52"Сурхон"ни янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2 08:23Исломбек Исмоилов тарихга кирди  8 07:54"Барселона" президентлик сайловлари натижаларини эълон қилди  10 07:30"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди  67 02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  6

“Барселона” Месси билан спорт тарихидаги энг йирик битимни тузган. Футболчи ва клуб буни тарқатганларни судга бермоқчи News

“Барселона” Месси билан спорт тарихидаги энг йирик битимни тузган. Футболчи ва клуб буни тарқатганларни судга бермоқчи

El Mundo газетаси “Барселона” сардори Лионель Мессининг амалдаги шартномаси билан боғлиқ ҳужжатнинг нусхасини қўлга киритган.

Ундаги маълумотлар аргентиналикнинг шартномаси футбол тарихидаги энг йирик битим эканлигини тасдиқлайди. Келишув 2017 йил ноябрда амалга ошган ва шу йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.

Манбага кўра, Месси 4 йил учун 555.237.619 евро олиши керак. Шартнома тугашига беш ой қолганини ҳисобга олсак, у ҳозиргача 511.540.545 евро ишлаб олган.

Каталонияликлар Месси билан тузган 30 саҳифали шартномада ҳужумчига ҳар мавсум учун бонуслар билан бирга 138 млн евро тўлашни ваъда қилган. Шартномада 115.225.000 евролик қўшимча бонус ва содиқлик учун 77.929.955 евро миқдоридаги бонус маблағи ҳам мавжуд.

Мазкур маълумотларни тарқатиб юборгани учун Месси ва “Барселона” El Mundo нашрини судга беради. 

Marca ёзишича, Леонинг адвокатлари бунга сабабчи бўлган бир неча шахсларни ҳам судга бериши мумкин. Улар орасида “кўканорранглилар” собиқ раҳбари Хосеп Бартомеу ва Оскар Грау, клуб президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Карлес Тускетс ҳамда яна икки киши бор.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика