Latest news

23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  1 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  0 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 21:20"Арсенал" ва "Челси" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 21:04"Галатасарой" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  21 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  19 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  35 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  16 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  2

"Мени дарвозабон сифатида муҳокама қилишларини хоҳлайман" — Шенсни News

"Мени дарвозабон сифатида муҳокама қилишларини хоҳлайман" — Шенсни

"Барселона" дарвозабони Войцех Шенснининг фикрича, чекиш унинг ўйинига таъсир қилмайди.

- Мухлислар сизнинг тамаки чекишингиз ҳақида гапиришади. Сигарета чекадиган бир неча футболчи бор – масалан, Буффон, Йохан Кройфф. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Мутлақо ҳеч нарса. Шахсий ҳаётимда ўзгармайдиган нарсалар бор, чекаманми ёки чекмайманми, бу билан ҳеч кимнинг иши бўлмаслиги керак. Бу менга таъсир қилмайди, менимча, майдонда икки баравар кўпроқ меҳнат қиламан. Қолаверса, мен буни болалар олдида қилиб, ёмон ўрнак ҳам бўлмайман.

Баъзида кимдир дарахтлар орқасига яшириниб, суратга олади. Бу менга боғлиқ эмас. Мен буни яширишга ва бошқаларга кўрсатмасликка ҳаракат қиламан. Аммо кимдир шахсий ҳаётимда одатларимни ўзгартираман деб ўйласа, яна бир марта ўйлаб кўрсин, чунки мен ўзгармайман.

Мен бутун умрим давомида шундай бўлганман. Мени дарвозабон сифатида баҳолашларини хоҳлайман ва ҳеч кимни қизиқтирмайдиган воқеаларни изламасликларини истайман.

Аввалроқ ОАВда польшалик дарвозабон стрессни йўқотиш учун чекиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Шенсни 2015 йил "Арсенал"даги даврида кийим алмаштириш хонасида чекиш учун катта миқдорда жаримага тортилган.

34 ёшли дарвозабон 2 октябрь куни "Барселона" билан 2025 йилнинг 30 июнигача амал қиладиган шартнома имзолаган эди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика