Latest news

17:35Даврон Ҳошимов: "Каттақўрғон" бир мавсумлик жамоа эмас. Про лига ўтган йилгидан қизиқарлироқ бўлади"  0 17:08Туанзебе, Балеба, Амад, Маҳрез... Африка Миллатлари Кубоги гуруҳ босқичи рамзий жамоаси  0 16:42"Леганес" аъзоси Лазизбек Мирзаев Ўзбекистонга қайтмоқда  5 16:20Қосимов Ироқ чемпионати 9-турининг рамзий жамоасидан жой олди  1 15:58Станислав Андреев бутсаларини михга илди  7 15:34Манба: Каннаваро Қатардаги машғулотларга кенгайтирилган таркибдан жой олган футболчиларни чақиради  2 15:05"Челси" раҳбарияти янги мураббий танлашда қайси тамойилга амал қилиши маълум  2 14:38Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!  11 14:10"Андижон" вингери "Бухоро"га ўтиши мумкин  6 13:42Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди  18 13:19Расман: Олег Зотеев "Локомотив"га қайтди  3 12:57ОКМК футболчиси Австралия клубига ўтди  3 12:30"Насаф" Бозоров ва Голбан билан хайрлашди  14 12:24Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  28 12:102026 йилда бўладиган халқаро мусобақалар  3

"Мен аралашаман, фақат нима десам шу бўлади" дедим" – Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор" ичида саботаж бўлгани ва жамоадан кетмоқчи бўлгани ҳақида News

"Мен аралашаман, фақат нима десам шу бўлади" дедим" – Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор" ичида саботаж бўлгани ва жамоадан кетмоқчи бўлгани ҳақида

"Лолазор" подкастида "Пахтакор" клуби президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўтган мавсум охирида жамоа ичида саботаж бўлгани ҳақида гапирди.

"Куз фаслида 5-6 нафар футболчи жамоада "саботаж" қилди. Ëши катта футболчилар. Улар чемпион бўлавериб чарчаб кетишган. Ўйинни "ташлаб" юборишди. Кейин ёшларни чақирдим. Кейин "мен чарчадим, футбол билан бошқа шуғулланмайман, ўзимни ишимни қилиб юраман", дедим.

Шундан сўнг 200 нафарга яқин мухлис уйимга келди. Улар уйимга келиб, ўтириб олди десам ҳам хато қилмаган бўламан. Шундай мухлислар бор эканки, додлаб йиғлайдиган, ҳаёти футболда ўтган", – деди у.

Тадбиркор уйидан чиққанида мухлислар тўпланиб тургани, улар йиғлаб, "ярим йўлда ташлаб кетманг", дейишганини эслади.

"Кейин айтдим, "мен аралашаман, фақат нима десам шу бўлади," дедим. Аввал ҳеч ички ишларига аралашмасдим. Рози бўлишди. Кейин эса Максим Шацкихни чақирдим, кечаси 23:30 да. Яна Диёр Ҳолматовни чақирдим. "Диёр, сен кейинги ўйинда жамоа сардори бўласан" дедим. Оёқлари титраб кетди, ёш йигитча ўзи. "Ҳамма чемпионликдан тўйиб кетганларни оиласи билан трибунада ўтиришсин, ёшларни ўйнашини кўришсин, сўкиш эшитса ҳам, шулар эшитсин", дедим.

3 кундан сўнг ўйин бўлди, Диёр жамоа сардори. Ҳожимат Эркинов, Шаҳзод Азмиддинов ва яна иккинчи жамоадан футболчиларни чақирдим. Ўша ўйинда (гап 20 октябрь куни бўлиб ўтган "Турон" билан ўйин ҳақида кетмоқда – таҳр.) 3:0 га ютишди. Кейинги ўйинда 1:0 га ютди. Учта ўйин кетма-кет ютди.

Кейин ўша ёши катталарни олиб чиқиб, "кўрдингларми, сенларсиз ҳам қилоламан, сенлар хоинлик қилдиларинг", дедим. Кейин ўзига келиб, охирги ўйинларда яхши ўйнаб чемпион бўлишди. Шундан сўнг футболга қизиқиб кетдим", – дейди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика