Latest news

09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  0 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  0 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  8 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  3 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  3 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  4 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  6 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  7 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0

Мело: "Бразилия термасида Мессининг оёғига навбат билан тепишни келишиб олгандик. У Роналдудан кучли" News

Мело: "Бразилия термасида Мессининг оёғига навбат билан тепишни келишиб олгандик. У Роналдудан кучли"

"Ювентус" ва "Интер" собиқ ярим ҳимоячиси Фелипе Мело Бразилия терма жамоасида Мессига қарши ишлаб чиқилган тактика ҳақида гапирди.

"Месси - ноёб ўйинчи. Бразилия терма жамоасида унга қарши ўйнаганимизда унинг оёқларига навбат билан тепиш ҳақида келишиб олдик. Бу қийин иш эмасди, буларсиз ахир уни тўхтатиб бўлмасди. Бизда унинг оёғини синдириш мақсади йўқ эди, шунчаки тактик фоллар ишлатардик ва унга ҳалақит беришга уринардик.

Мен Пеле ҳақида ҳеч нарса дея олмайман, сабаби унинг ўйинларини кўрмаганман. 1990 йилда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Аргентина Канижининг голи эвазига Бразилияни мағлубиятга учратганини эслайман. Бразилияликлар Зикони ҳали ҳам энг зўри деб ҳисоблашади, аммо мен уни илк бор "Маракана"даги хайрлашув ўйинида кўрганман. Шу сабабли мен Пеле, Марадона ва Зикодек ажойиб ўйинчилар ҳақида ҳеч нарса дея олмайман.

Мен Мессининг ўйинини кўрганман ва бу ақлбовар қилмас. У сўзсиз Криштиану Роналдудан кучли, чунки Криштину 5та гол уриши мумкин, Месси эса шу 5тани уриши билан бир қаторда, шерикларига ҳам голли вазиятлар яратади. Шундай экан, Месси ундан кўра мукаммалдир", - дейди Мело.

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика