Меҳриддин Раҳматов: «Ўзбек футболига Шквириндек ҳужумчи етишмаяпти»
08 aug 2013 17:02
News
Меҳриддин Раҳматов: «Ўзбек футболига Шквириндек ҳужумчи етишмаяпти»
Турли нашрларда, интернет сайтларида санъаткорлар ва актёрлар билан футбол борасида суҳбат қуриш яхши анъанага айланиб бормоқда.
Бунга айниқса, «Фонд форум» ташаббуси билан ўтказилаётган "Ҳаёт учун" футбол-шоусидан кейин қизиқиш янада ортди. Аслида санъаткорлар орасида футболни шунчаки эмас, дилдан севувчи, профессионал тарзда тўп сурган ва айни пайтда ҳам ҳаваскор сифатида фаолият кўрсатаётганлари ҳам бор. Булар ичида тўрт нафар эл суйган инсонларни алоҳида таъкидлашимиз мумкин. Мисол учун, Ёдгор Саъдиев ўз вақтида "Пахтакор" жамоаси сафида дарвозабон сифатида профессионал тарзда фаолият олиб борган. Козим Қаюмов ҳали-ҳамон Ўзбекистон фахрийлар терма жамоаси либосида майдонга тушади. Алишер Узоқов Ўзбекистон биринчи лигаси иштирокчиси "Истиқлол" жамоаси билан профессионал тарзда шартнома имзолаб, чемпионат доирасида гол уришга ҳам эришди. Меҳриддин Раҳматов эса ҳеч қандай жамоа сафида тўп сурмайди. Лекин унинг биргина 1994 йили Хиросимада ўтган Осиё ўйинларидаги муваффақиятимиз асосида ишланган фильмдаги роли орқали бутун бир ўзбек ихлосмандлари севимли санъаткоримизнинг футбол ўйнаш бобида ҳам яхшигина тажрибаси бор эканлигига гувоҳ бўлишган. Қолаверса, Меҳриддин Раҳматовни ҳар сафар футбол учрашувларида стадионда учратамиз. Шуни инобатга олиб, энг авввало, ушбу актёримизнинг футбол ҳақидаги фикрларини мухлисларга етказиш зарур, деб ўйладик ва бу суҳбат улар учун қизиқ эканлигига ҳам ишончимиз комил эди. Ниятимиз холис экан. Яқинда шундай имкониятга эга бўлдик.
– Меҳриддин ака, сизни футболга бефарқ эмаслигингизни деярли бутун футбол мухлислари, яъни Хиросимадаги муваффақиятимиз асосида ишланган фильмни кўрганларнинг барчаси билади...
– Саволингизни тушундим. Дарҳақиқат, ҳаётда футбол ва санъат ҳавоси билан нафас оламан, десам ҳеч муболаға бўлмайди. Ёшликда футболчи бўлиш орзум эди. Лекин еттинчи синфдан кейин санъат соҳасига қизиқишим ортиб борган. Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги футбол мактабига қатнаганман. Мураббийимиз Ҳафиз Раҳимов эди. Ушбу устозимдан футболнинг кўп сир-асрорларини ўрганганман. Айнан мана шу омил "Фақат ғалаба" фильмидаги ижроимни кўнгилдагидек чиқиши учун хизмат қилган.
– Бош қаҳрамон қиёфасини ижро этишингиз қай тарзда амалга ошган. Буни режиссёр Ҳилол Насимовнинг ўзи хоҳлаганми ёки?..
– Тўғри, буни режиссёр ҳал қилади. Лекин бунгача бўлган вақтда сизга қўйиладиган энг жиддий талаб бу – киносиновлардан муваффақиятли ўтишингиз керак. Футболга муккасидан кетганлигимдан эса фильм ижодкорлари хабардор эди. Шу боис номзод актёрлар қаторида мен ҳам киносиновларга таклиф қилинганман. Ҳаракатларим, футбол борасидаги қарашларим кино ижодкорларига маъқул тушганидан сўнг бош ролни менга беришган.
– Киносиновлар қайси стадионда бўлиб ўтган?
– Майдонда эмас, асосан футбол назарияси доирасида синовдан ўтганмиз.
– Фильмда яратган қаҳрамонингиз – Баҳодир Усмонов орқали Хиросимадаги Осиё ўйинлари иштирокчиларидан қайси бирининг сиймосини гавдалантиргансиз?
– Фильмда алоҳида бир футболчи иштирокини кўрсатиш ғояси бўлмаган. Умумий жамоанинг муваффақияти билан бир қаторда футболчиларимизнинг ўзига хос иродаси ҳамда Ватанга бўлган муҳаббатини намойиш этишга ҳаракат қилганмиз. Буни қайсидир маънода уддаладик, деб ўйлайман. Сабаби, ҳеч қандай танқидий фикрлар эшитмаганмиз.
– "Фақат ғалаба" фильми экранларга чиққандан сўнг, бирор бир футболчи ва мураббийлар ижроингиз ҳақида ижобий ёки танқидий фикр билдирганми?
– Қувонарлиси шундаки, бу борада ижобий фикрлар кўп бўлди. Танқидларни эса эшитмадим. Айниқса, миллий терма жамоамиз ёрдамчи мураббийи Шуҳрат Мақсудов, футболчиларимиз – Одил Аҳмедов ва Лутфулла Тўраев билан айнан шу фильмдан сўнг қадрдонларга айланганмиз. Уларнинг ҳар бири фильм ёққанлиги ва яхши кино бўлганлиги билан мени табриклашди.
– "Ҳаёт учун" футбол-шоусида сизнинг ҳам иштирок этишингизни кутгандик.
– Таклиф бўлмади. Жуда хоҳлагандим иштирок этишни. Томошабин сифатида кузатиб роса завқландим. Насиб этса, келгуси сафар қатнашишни ният қилганман.
– Ҳар сафар сизни стадионда учратамиз. Умуман, футболни бевосита майдонда кузатишнинг телевизор орқали томоша қилишдан қандай афзаллиги бор?
– Стадиондаги муҳит, ҳаяжон, ҳиссиётни телевизорда томоша қилиб ҳис қила олмайсиз. Ашулани ҳам жонли ижрода эшитиб маза қиласиз-ку, тўғрими?
– Ҳозирда мухлислар ҳам, журналистлар ҳам иккига бўлиниб қолгандек, гўё. Биринчи гуруҳ Абрамов тарафдорлари, иккинчиси эса Қосимов томон. Бу борада интернет сайтларида турли хил мулоҳаза ва фикрлар билдириляпти. Сиз бу борада қандай фикрдасиз?
– Ушбу қарашлар фақатгина футболимиз зарарига ишлайди. Вадим Абрамов ҳам, Миржалол Қосимов ҳам бир мақсад сари интилишди. Ҳар иккиси ҳам жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқишни кўзлашганди. Уларни бир-бири билан солиштириш ноўрин. Аксинча, мухлислар ҳам, журналистлар ҳам бир мақсад сари бирлашадиган вақт келди. Четдан туриб баҳо бериш барчага осон. Аслида кимларга мухлислик мақомини бериш керак? Қандай инсонлар бу тоифага киради? Мухлис ҳар доим яхши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам ўз суюклилари билан бирга бўлиши, уларнинг ёнида туриш керак. ўалаба қозонса яхши, мағлуб бўлса уларни топташ керак эмас-да. Майдонда ўтириб гоҳида хафа бўлиб кетаман. Бизда мухлислик маданияти борасида бир оз оқсаш бор-да. Орамизда юрган, лекин Ватанимиз равнақи учун ҳали ҳеч нарса қилмаган инсонлар юртимиз ифтихорлари – Миржалол Қосимов, Равшан Эрматов, Вадим Абрамовларни танқид қилишга ҳақлимикан?
– Миллий терма жамоамиз ҳақида гап очилди. Плей-офф босқичидаги имкониятларимиз қай даражада, деб ўйлайсиз?
– Имконият бор экан, футболчиларимиз охиригача курашади. Иордания биз учун бегона эмас. Ҳар доим уларга қарши муваффақиятли тўп сурганмиз. Бу босқичдан ўтишимизга ишонаман. Жанубий Америка вакилига қарши учрашув эса жуда қийин ўтиши аниқ. Имкониятларни 40 га 60 деса бўлади.
– Яқинда Туркияда жаҳон чемпионати якунланди. Ёшларимиз кўрсатган ўйинлар ҳам ижобий, ҳам танқидий фикрларга сабаб бўлди. Сиз бу борада нима дея оласиз?
– Танқидий фикрлар билдирган инсонларни тушунмайман. Гуруҳ босқичидан чиқиб, кучли 8 жамоа сафидан ўрин олишнинг ўзи катта гап. Мана, МДҲ давлатларининг қайси бири жаҳон чемпионатида иштирок этди? Тўғри, Уругвай ва Францияга йирик ҳисобда имконият бой берилди. Лекин эътибор беринг, ушбу учрашувларда ёшлар терма жамоамизнинг етакчи ўйинчилари иштирок эта олмади. Бир сўз билан айтганда, юртимиз футболининг келажаги бор. Ёшларимиз ва ўсмирларимиз жаҳон чемпионатида мунтазам қатнашишга муваффақ бўлишяпти. Яқин келажакда бу ёшларимиз катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам миллий терма жамоамиз билан иштирок этишига ишонаман.
– Футболга қизиқадиган инсонлар борки, уларнинг барчасини ўз суйган ўйинчиси бўлади. Сиз қайси футболчиларнинг ўйинларидан завқ оласиз, қайси жамоага меҳрингиз баланд?
– Ўзбек футболида Миржалол Қосимов ва Игорь Шквиринларнинг ҳаракатларидан ҳайратда қолардим. Афсуски, ҳозирда ўзбек футболига Игорь Шквириндек ҳужумчи етишмаяпти. Жаҳон футболида Андрей Шевченкога меҳрим баланд. "Милан"да ўйнаган вақтида унинг иштирокидаги ҳеч қайси учрашувни ўтказиб юбормасдим. Кейинчалик эса Шева миланликлар сафини тарк этиб, ўз фаолиятини якунлаган бўлса-да, барибир "Милан" жамоасининг мухлисиман.
– Футбол оламида мухлислар диққат-эътиборини Месси ва Роналду қарама-қаршилиги тортган. Бу борада сиз қай бирини танлардингиз?
– Мен мутлақо бошқа футболчини айтиб ўтган бўлардим. Златан Ибрагимович ҳеч бир жабҳада улардан қолишмайди.
– Ҳамкасбингиз, агар айтиш мумкин бўлса, шогирдингиз Алишер Узоқовнинг тутган йўлини тўғри деб ўйлайсизми, ҳар ҳолда санъат ва спортнинг юки оғир, иккаласини бирдек олиб кетишнинг ўзи бўлмайди?
– Алишерни яхши биламан. Театрда ҳам иккаламизнинг суҳбатимиз асосан футбол ҳақида бўларди. Унинг орзуларидан бири футбол жамоаси сафида тўп суриш эди. Бунга эришганидан хурсандман. Агар менинг ҳам ёшим тўғри келганда, албатта шундай йўл тутардим.
– Европада хайрия учрашувларида буюк футболчилар билан бир қаторда таниқли ва машҳур инсонлар ҳам иштирок этишади. Мисол учун, Михаил Шумахер, Лучано Паваротти каби инсонлар майдонга тушиб туришади. Агарда, сизда ҳам машҳур футболчиларимизнинг хайрлашув учрашувларида иштирок этиш имконияти туғилиб қолса, бунга вақт топа олишингизга ишонасизми?
– Шубҳасиз. Бундай имконият туғилса, кўп нарсадан воз кечишга ҳам тайёрман.
– Сиздан олдин ҳам бир қатор санъат олами вакиллари билан суҳбат қурганимизда улар спорт борасида, жумладан, футбол ҳақида фильм ишлаш ниятида эканликларини айтиб ўтишганди. Лекин ҳали-ҳануз бу борада янгиликларга дуч келмаяпмиз. Балки сизда ҳам шундай мақсад бордир?
– Футбол ҳақида жуда яхши ғоям бор. Ишонтириб айта оламанки, яқин вақтлар орасида ушбу ғоямни ҳаётга татбиқ этаман.
Аҳмаджон ЭШМАТОВ суҳбатлашди.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments