Latest news

11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  1 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  1 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  0 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  4 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  8 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  6 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   11 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  18 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  5 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  16 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  41

Бекзод Толибов блоги: Матбуот котиби клуб сирини ошкор қиладиган одам эмас News

Бекзод Толибов блоги: Матбуот котиби клуб сирини ошкор қиладиган одам эмас

Футболдаги матбуот бу қайсидир маънода жамоанинг юзи.

Ўйин 90 дақиқада ўтиб кетади, лекин матбуот хизмати томонидан ёзилган постлар, суратлар ва видеолар тарих саҳифаларида қолади. Ўйин вақтида мухлислар матбуотни кузатиши мумкин, ўйиндан сўнг футболчиларнинг ўзи ҳам матбуот хизматининг ишига бир кўз югуртириб қўяди. Қисқача айтганда, матбуот бу ўйиннинг атмосферасини ёритиб беради, яхши матбуот унчалик ёрқин бўлмаган клубни ҳам тренд даражага олиб чиқа олади. Лекин...

Лекин... айрим клублар матбуот хизматидан қўрқади, уларни овози чиқишини истамайди. Гўёки матбуот клубнинг сирини ошкор қилиши мумкин. Баъзида ҳаддан ошиб кетилса, жамоа тактикасини рақибга ошкор қилишда ҳам матбуот хизмати айбланиши мумкин.

Бўлиши мумкинми? Мумкин албатта. Бироқ аксинча бўлиши ҳам мумкин. Шундай клублар борки, матбуот хизматини жуда қадрлайди. Эътибор қаратади, қўллаб-қувватлайди, зарур технологиялар билан таъминлайди.

Хуллас, беш қўл баробар эмас. Ҳамманинг ҳам дунёқараши бир хил бўлавермайди.

Шу соҳанинг вакили сифатида матбуот хизматини қадрлаётган клубларга ўз миннатдорчилигимни билдираман!



Бекзод Толибов

championat.asia сайтининг Фарғонадаги мухбири

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика