Latest news

07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  0 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  97 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  29 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  10 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3

Марат Мифтахуддинов: “Қиладиган ишларимиз кўп” News

Марат Мифтахуддинов: “Қиладиган ишларимиз кўп”

Ўтган биринчи лиганинг етакчи клубларидан бири “Оқ-тепа” жамоасининг мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди.

2015 йилги мавсумда жамоани бошқарган Илдар Сакаев ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқди ва унинг ўрнини Марат Мифтахуддинов эгаллади. “Оқ-тепа” янги мураббий қўл остида учта назорат учрашувини ўтказишга ҳам улгурди. Ўтган ҳафтанинг дам олиш куни “Пахтакор-2” билан куч синашган тошкентликлар кеча “Металлург” ва “Шўртан” билан ҳисоб-китоб қилишди. Биз мураббий билан учрашиб, ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

- Марат Валентинович, “Оқ-тепа” жамоасига сизни ким ва қачон таклиф қилди?

- Январнинг биринчи санасида жамоа бошлиғи Гаврилов Владимир Владимирович қўнғироқ қилиб, клубда ишлашни таклиф қилди. Бу вақтда бошқа жамоалардан таклиф бўлганлиги сабабли бирданига жавоб бера олмасдим. Маълум муддат таклифларни ўрганиб чиқдим ва қолганларга рад жавобини бериб, “Оқ-тепа”да ишлашга розилик билдирдим.

- Бунга қадар “Оқ-тепа” ҳақида нималар билардингиз?

- “Оқ-тепа”ни биринчи лиганинг етакчиларидан бири эканлигини билардим. Қолаверса, охирги йилларда олий лигага чиқишни кўзлаётганидан ҳам хабарим бор эди. Бу ерга келиб шунга амин бўлдимки, жамоада яратилган шароитлар олий лига талабларига жавоб беради.

- Жамоа билан шартнома туздингизми?

- Ҳозирча йўқ. Клуб раҳбари билан оғзаки тарзда келишувга эришганмиз. Шартномани расмийлаштириш унчалик қийин иш эмас, деб ўйлайман. Ҳозирги асосий ишимиз курашувчан жамоа тузиш. Тузган жамоамиз олий лигага чиқишни уддалай олиши керак. Иш бошлаганимдан кейин шунга амин бўлдимки, селекция борасида кўп иш олиб боришимиз лозим. Таркибда бир қатор муаммолар бор.

- “Оқ-тепа”да сизни нималар хурсанд қилди?

- Юқорида таъкидлаганимдек, бу ерда яратилган шароитлар аъло даражада. Жамоа базасида футболчилар учун барча шароитлар яратилган. Бундай база ҳатто олий лиганинг аксар клубларида ҳам йўқ. Майдон ёнимизда, автобусда у ерга, бу ерга бориб, машғулот ўтказиб юрмаймиз. Тренажер зал, сауна, бассейн ҳам бор. Қисқаси, бу ерда ишлаш учун барча нарса муҳайё. Биздан шунчаки ишлаш талаб қилинади.

- Таркиб борасида нима дейсиз? Ўтган йилги таркиб сақланиб қоладими ёки клубга ўзингиз таниган ва билган ўйинчиларни олиб келасизми?

- Тўғри, “Трактор”дан кетиб “Локомотив”да иш бошлаганимизда ўзимиз билган футболчиларни олиб келганмиз. Чунки ҳамма ўйинчи олий лига ва кучли клубларда тўп суришни истайди. Оддий мисол, “Оқ-тепа”ни ўтган йилги таркибидан жой олган ўнга яқин футболчи олий лига клубларига йўл олди. Бу табиий ҳол. Улар нисбатан кучли жамоалар сафида ўйнашни истар экан, марҳамат, қаршилик қилмаймиз. Айтмоқчиманки, бу биринчи лига. Биз билган ўйинчилар қуйидан кўра, кўпроқ олийда ўйнашни хоҳлашади.

- Одатда олий лига клублари таркибидан ўрин ола билмаган футболчилар қуйи жамоаларига келишади. Фикримизча, “Оқ-тепа” билан ҳам шундай ҳолат юз бериши мумкин. Курашувчан жамоа тузиш учун ҳозирданоқ ўзакни аниқлаб оласизми ёки олий лига “заявка”сининг сўнгги кунларини кутасизми?

- Мавсум старт олишига икки ой вақт бор. Бу муддат тайёргарлигимиз учун етарли, деб ўйлайман. Таркибга келсак, ҳа, олий лига жамоалари таркибидан жой ололмаган футболчиларга рад жавобини бермаймиз. Уларни ҳам кўрикка таклиф қиламиз. Аммо бу билан жамоа ўзагини бутунлай янгилаб ташламаймиз. Яъни, бирданига 10 нафар футболчини чақирмаймиз. Қайси чизиқларимизда муаммо бўлса ва ўша футболчи бўш чизиғимизни кучайтиришига ишонсак, у билан шартнома тузамиз. Бундай ўйинчилар сони икки ёки уч нафарни ташкил қилиши мумкин.

- Биламизки, олий лигадан тушиб кетган клуб бир йилнинг ўзидаёқ ортга қайтади. Бу йил “Динамо” олийга қайтишга асосий номзод бўлиб турибди. Албатта “Оқ-тепа” ҳам ўз олдига олийга чиқишни бош мақсад қилиб қўйган, аммо самарқандликлар бу борада катта устунликка эга бўлиши айтилмоқда.

- Мақсадимиз олий лига экан, рақиб танламасдан ўйнашимиз ва биринчи ўринни қўлга киритишимиз керак. “Ўтиш ўйини” бу – лоторея. Унда ҳар доим ҳам омад келавермайди. Олий лигага чиқиш учун мавсумни пешқадам сифатида якунлаш шарт! Биз шунга ҳаракат қиламиз. Яна бир гап: олий лигага чиқишни нафақат биз ёки “Динамо”, балки “Нурафшон”, “Хоразм”, “Зомин” ва “Цементчи” жамоалари ҳам хоҳлаётганини яширмаяпти. Демак, олий лига йўлланмаси учун кураш осон кечмайди.  

- Олий лигага чиқишни кўзлаётган клубларнинг йиллик “смета”си орасида фарқ бор. Хусусан, катта эҳтимол билан “Динамо” бу борада бошқалардан устун. Айтмоқчиманки, жамоаларнинг моддий ҳолати олий лигага чиқишга қанчалик ёрдам беради?

- Пул футболда ҳар доим муҳим роль ўйнайди. Футболчи ўзига бўлаётган таклифларни ўрганиб чиқади-да, албатта кўпроқ пул берадиганига розилик билдиради. Бу ҳаётий ҳақиқат. Ўйинчи қисқа давом этадиган фаолиятида кўпроқ пул ишлаб олишни мақсад қилади. Ҳозирги кунда пулни иккинчи даражада қўядиганлар кам. Шундай бўлса-да, ишлашда давом этамиз. Аниғи шуки, курашамиз.

- Бу йил “Оқ-тепа”ни ортда қолдириб олий лигага йўл олган “Обод”нинг таркиби нисбатан ёш ўйинчилардан ташкил топган эди. Сиз олий лигага чиқиш йўлида тажрибага таянасизми ёки ёш ўйинчиларнинг иштиёқига?

- Таркибда тажрибали футболчилар бўлиши аниқ. Сабаби, тажриба ҳар доим керак ва муҳим паллада асқотади. Мен кўпроқ аралаш таркибга эътибор қаратаман. Яъни, қўл остимдаги жамоанинг ўртача ёши 25-26ни ташкил қилишини режалаштирганман. Тажриба ва иштиёқни бирлаштириб, бир кучга айлантирмоқчиман.

- “Оқ-тепа” сиз учун мураббийлик фаолиятингизда “трамплин” вазифасини ўтаб берса ажаб эмас. Чунки сиз бунга қадар фақат “Ғазалкент”да бош мураббий бўлиб ишлагансиз. Агар “Оқ-тепа” бу йил сизнинг бошқарувингизда олий лигага чиқса, қайсидир маънода Марат Мифтахуддинов “ёрдамчи мураббий” “тамға”сидан қутилади. Мабодо вазифа бажарилмаса, бу “тамға” янада мустаҳкамланади. Бу сизга руҳий босим туғдирмаяптими?

- Мен ҳозир бу ҳақида ўйлаётганим йўқ. Айни вақтдаги асосий мақсадим таркибни шакллантириб, кучли жамоа тузиш.

- Сизни доим Вадим Абрамовнинг ёнида кўрганмиз. Энди сизнинг олдингизда Вадим Карленовични ҳам кўрамизми?

- Бунисини мен эмас, раҳбарият ҳал қилади. Вадим Карленович ҳозир даволаниш билан банд. Агар Вадим Абрамов клубда иш бошласа бундан албатта хурсанд бўламан. Чунки бир-биримизни яхши тушунамиз. Мен қаердадир хатога йўл қўйсам, у камчиликларимни тўлдиради. Ҳаётда шундай инсонман: қаердадир бош бўлсам-у, ёнимга шерик келса, ўзимни бошқача тутмайман. Аксинча, ундан ёрдам олишга ҳам тайёрман.

- Сиз бунга қадар олий лига клубларида ишлагансиз. Биринчи лигада ишлашга ҳар томонлама тайёрмисиз? Боиси, иккала лига орасида жуда катта фарқ бор. Ташкилотчилик, майдонлар ва бошқа масалалар.

- 2013 йил “Машъал”да ишлаганимда жамоа биринчи лигада иштирок этарди. Умуман олганда, биринчи лига яхши ва керакли мусобақа. Тўғри, майдонлар борасида етарлича муаммолар бор, аммо қуйида кураш бошқача кечади. Қуйида характер биринчи ўринга чиқади. Яъни, ёмон майдонда тўп суришга мажбур бўлганида қўл силтамасдан, бундан бошқа илож йўқ, ўйнаб ютиш керак, дея ўз характерини кўрсатган футболчилар ғалаба қозонишади.

Фурқатбек НИШОНОВ суҳбатлашди.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика