Latest news

02:40А Серия. "Милан" Сардинияда ғалабага эришди  0 01:23Роналду 5 ой деганда чемпионатда гол ура олмади  5 00:55"Интер" футболчиси "Ювентус"га ўтишни истамоқда  0 00:40Саудия Арабистони. Иккита қизил, 5та гол - "Ал Насср" мавсумда илк марта мағлуб бўлди  9 00:13"Ливерпуль" футболчисига шартнома таклиф қилади  0 23:47"Борнмут" 37 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади  0 23:24"Бавария" Гвардиоланинг собиқ ёрдамчисини ишга олди  1 22:50БАА. "Бани Яс" ўз майдонида ютқазди, Шукуров пенальтидан гол ура олмади  6 22:37Мбаппе Саудия Арабистонига боради, лекин...  1 22:16"Кристал Пэлас" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди  0 21:32"Интер" ва "Ал Ҳилол" музокараларга киришди  0 21:16Рубен Аморим "МЮ" - "Лидс" ўйини ҳақида: "Бу дерби эканлигини эшитдим, бироқ АПЛда барча ўйинлар жуда қийин ўтади"  3 20:55Ханси Флик: "У жамоа учун жуда муҳим футболчи"  1 20:33Пеп Гвардиола Энцо Маресканинг истеъфоси ҳақида: "Менинг омадим келган"  5 19:59"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги вингерга кўз тикди  0

Манучеҳр Сафаров: "Фақат ғалаба учун майдонга тушгандик. Бизда ортга йўл йўқ эди" News

Манучеҳр Сафаров: "Фақат ғалаба учун майдонга тушгандик. Бизда ортга йўл йўқ эди"

Осиё кубоги-2023 "A" гуруҳ 3-тур доирасидаги Тожикистон — Ливан (2:1) учрашувидан сўнг, "Нефтчи" клуби ва Тожикистон терма жамоалари футболчиси Манучеҳр Сафаров сайтимизга кичик интервью берди.

- Манучеҳр, ўйин ҳақида нималар дея оласиз? Тожикистон футболи тарихидаги энг ёрқин учрашувлардан бири бўлди...

- Яхши учрашув гувоҳи бўлдик. Қандай ўйин кўрсатганимизни кўрдингиз. Бизда ҳозир ажойиб терма жамоа бор, унда яхши ўйинчилар жамланган. Кейинги босқичга чиқишимизга ишонгандик. Бутун Тожикистонни табриклайман. Бизни қўллаб-қувватлаб турган барчага рахмат, бизни қўлламаганларга ҳам раҳмат. 

- Иккинчи турдан кейин футболчилар билан суҳбатлашганимизда улардаги ишонч яққол сезилиб турганди. Жамоада бу қадар юқори ишонч қаердан пайдо бўлган?

- Шунчаки, бизда ортга йўл йўқ эди. Бугунги ўйинга фақат ғалаба қозониш учун тушгандик. 

- Нимчорак финал ўйинига қандай тайёргарлик кўрасизлар? Тожикистон ўз тарихида биринчи марта бу босқичда ўйнайди...

- Осиё кубогида ҳам илк марта иштирок этяпмиз. Биринчи уринишнинг ўзида гуруҳдан чиқдик. Кейинги босқич ўйинига ҳудди бугунгидек пухта тайёргарлик кўрамиз. Нимчорак финалда осон рақиб бўлмаслиги аниқ. Охирги нафасимиз қолгунча курашишда давом этамиз. 

- Тожикистон Республикаси Президенти билан учрашув бугунги ўйинга қандай таъсир ўтказди?

- Президентимиз бугунги ўйинда фақат ҳужум қилиш кераклигини таъкидладилар. Давлат раҳбари билан учрашув бизга мотивация берди.  Бугун ўзимизга топширилган вазифани аъло даражада бажардик.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика