"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи
19 aug 13:42
News
"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи
"Манчестер Юнайтед" Лондоннинг "Кристал Пэлас" клуби билан ёзги трансферлар вақтида англиялик ярим ҳимоячи Адам Уортонни сотиб олиш борасида келишувга эришишга умид қилмоқда.
"TalkSPORT" хабарига кўра, "қизил иблислар" ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида 21 ёшли футболчи билан шартнома имзоламоқчи. Қайд этиш жоизки, Уортоннинг ўзи клубини ўзгартиришни истамаяпти ва "ойначилар" сафида қолмоқчи. Мутахассислар айни пайтда ярим ҳимоячининг трансфер қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Адам Уортон ўтган мавсум "Кристал Пэлас" сафида Англия чемпионатида 20 ўйин ўтказиб, 2 та голга ассистентлик қилган.
Link :
Source : TalkSPORT
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments