Latest news

19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  3 19:08Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" - "Пахтакор" (матнли трансляция)  33 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  9 18:01"Манчестер Юнайтед" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  1 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  3 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  12 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  2 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1

Маъмур Икромов: "Бугунги ўйинда ҳам дарвозада Зуҳуров турса керак" News

Маъмур Икромов: "Бугунги ўйинда ҳам дарвозада Зуҳуров турса керак"

Маълумки бугун "Пахтакор" Марказий стадионида миллий терма жамоамизнинг Иорданияга қарши жавоб ўйини бор.
Мазкур баҳсдан олдин, сайтимиз орқали сизларга мураббийлар ва футболчиларнинг фикрларини бериб бормоқдамиз. Бу сафарги навбат Маъмур Икромовга етиб келди.

"Металлург" посбони ўйинолди фикрларини билдирар экан, жумладан шундай деди: “Футболчилармиз сафардаги дастлабки баҳсда ёмон ўйин кўрсатишмади. Иорданиялик футболчилар ўйиннинг бошларида, ҳужумкорликни оширишга ҳаракат қилишди. Бироқ кейинчалик, рақиб футболчилари чарчаб қолди шекилли, йигитларимиз устунликни ўз қўлига олишди. Ўйинни назорат қилиш ва тўпни ушлаб туриш борасида усунликка эришдик деб ўйлайман”.

“Бундай плей-офф баҳслари олдидан, бирор бир жамоани имкониятини юқори баҳолаш қийин. Лекин бугун терма жамоамизнинг, ўз майдонида мухлислар қаршисида ўйнашини инобатга оладиган бўлсак, бироз устунлик биз томонда дейиш мумкин. Тахминан, 2:0 ёки 3:0 ҳисобида ғалаба қозонамиз”.

“Дастлабки ўйинда дарвозада турган Мурод Зуҳуров ёмон ҳаракат қилмади. Менимча, бугунги ўйинда ҳам дарвозани Зуҳуров қўриқласа керак. Шунингдек таркибда ҳам катта ўзгаришлар қилинмаса керак”.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика