Latest news

02:58АПЛ. Магуайр майдондан четлатилган ўйинда МЮ "Борнмут" билан жанговар дуранг қайд этди  9 02:29Левандовски масаласи ёпилди  1 02:01Мбаппе "Атлетико"га қарши ўйнашга тайёр  0 01:33"Милан" футболчиларисиз: Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кураш йўлида таркибга кимларни жалб этди?  0 01:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" 2:4  0 00:49"Манчестер Юнайтед" икки футболчиси билан шартномани узайтиради  0 00:20MLS мусобақа форматини тубдан ўзгартирмоқда  1 23:46МЮ "Ньюкасл" етакчиси билан битим тузишга яқин  0 23:25"Боруссия Д" Санчони қайтармоқчи  1 22:50Иван Бошкович: "Тўртта учрашувда бир очко тўплаш балки инқироз бўлса керак"  5 22:35Суперлига. "Насаф" – "Сурхон" 0:1   4 22:27Лига 1 жамоаси футболчиси бир вақтнинг ўзида икки терма жамоага чақирилди  0 22:01Камолиддин Тожиев: "Биз учун асосий таркиб ва захира ўйинчиси деган тушунча йўқ"  4 21:36Англия терма жамоаси таркиби эълон қилинди: Тухель АПЛда ўйнамаган 35 ёшли дарвозабонни чақирди  1 20:55"Челси" етакчисини жамоада сақлаб қолиш учун унга катта маош таклиф қилмоқда  8

Маҳдавикия, Миладинович, Еличич, Зейтуллаев, Бердиев ва бошқалар Про лицензияси учун таҳсил олмоқда News

Маҳдавикия, Миладинович, Еличич, Зейтуллаев, Бердиев ва бошқалар Про лицензияси учун таҳсил олмоқда

ЎФА техник директори Ги Киала бошчилигида Про лицензияси учун ўқув курслари сентябрь ойида старт олди.

Унда жами 21 нафар мутахассис ўқиётган бўлиб, шуларнинг тўрт нафари хорижлик ҳисобланади: Мирко Еличич (Австралия), Боян Миладинович (Сербия), Жасвиндер Синкҳ (Сингапур), Меҳдий Маҳдавикия (Эрон). 



Ўқув курси умумий 8 та модулдан иборат бўлиб, у 2025 йилнинг декабрь ойида якунига етади. Бельгиялик Ги Киала Про лицензияси учун ўқиш ниятида бўлган талабгорларни саралаб олиш тизимини янгилади. Шунингдек, Лига билан келишув асосида якуний битирув имтиҳони ҳамда умумий баҳолаш тизимини қатъийлаштирди. Эндиликда Про лицензияси учун таҳсил олаётган мутахассислардан барча модуллар ҳамда имтиҳонларга жиддий ёндошув талаб этилади. Хорижлик мутахассис назорати остида ташкил этилаётган курсни якунлаш ва тегишли дипломга эга чиқиш осон бўлмайди. Мазкур талаб аввалроқ ЎФА президенти томонидан техник директор олдига вазифа сифатида белгилаб берилганди.

Шунингдек, 21 нафар мутахассиснинг Европада тажриба алмашиши учун имконият яратилади. Хусусан, модуллар орасидан Бельгия сафари ҳам ўрин олган бўлиб, унинг давомида 21 нафар мутахассис Бельгия футболи тизими, мураббийлик малакасини ўрганиш ҳамда бошқа зарурий ахборот алмашиш имкониятига эга бўлади.  


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика