Latest news

23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  18 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  3 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3 21:35"Леганес" — "Реал". Беллингем, Винисиус, Гюлер ва Мбаппе асосий таркибда  35 21:22"Наполи" — "Рома". Таркиблар маълум  1 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  37 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  7 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   2 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  8 19:18Суперлига. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  6 18:25Суперлига. «Сўғдиёна» «Локомотив»ни қийинчиликсиз мағлуб этди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди  11 18:16Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Қосимпошо" билан дуранг ўйнади, Турғунбоев бир бўлим ҳаракат қилди  2 18:04Февзи Давлетов: "Ўйинни тўлиқлигича назорат қилдик, фақатгина гол етмади"  4

"Локомотив": Садриддин беш ой, Фарҳод эса икки ойдан сўнг сафга қайтади News

"Локомотив": Садриддин беш ой, Фарҳод эса икки ойдан сўнг сафга қайтади

Хабарингиз бор, миллий чемпионатимизнинг сўнгги турларида «Локомотив» клуби плеймекери Садриддин Абдуллаев жароҳати боис майдонга тушмаяпти.
Ундан олдинроқ эса жамоамиз тўпурари бўлиб турган Фарҳод Тожиев ҳам оёғидан олган жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиққанди. Ушбу икки футболининг сафдан чиқиши темирйўлчилар ҳужум чизиғидаги ранг-барангликни йўқотди. Натижада «Локомотив» муҳим ўйинларда қимматли очколарни бой бермоқда. Жамоа шифокори Аброр Пирриев билан уюштирган суҳбатимиз айнан Садриддин Абдуллаевнингн жароҳати ва унинг қачон сафга қайтиши хусусида бўлди.

- Садриддин Абдуллаевнинг «Насаф» билан ўйинда олган жароҳатидан кейин ўтказилган тиббий кўрик натижалари тизза бўғимининг жиддий жароҳатланганлигини кўрсатди, - деди биз билан суҳбатда жамоа шифокори. – Тизза бўғимининг биратула крестсимон бойлам, мениск ҳамда ички ёнлама бойламларининг «букет» жароҳати Садриддин операция столига ётишини англатарди. Шу сабабли клуб раҳбарияти уни Фарҳод Тожиевнинг ортидан Германия клиникасига юборишга қарор қилишди. 9 октябрь куни Германияга жўнаб кетган Абдуллаев операция муолажаларини муваффақиятли ўтказиб 15 октябрда Тошкентга қайтиб келди.

- Операция муваффақиятли ўтган бўлса, яқин орада Абдуллаев майдонга қайтиши мумкинми?

- Бироз муддат ўтгач, ноябрь ойида Садриддин яна Германияга қайта тиббий кўрикдан ўтиш учун бориб келади. Ўша ерда маьлум реабилитация тадбирлари қилинади ҳамда кейинчалик амалга оширилиши лозим бўлган муолажа ва реабилитация чора-тадбирлари режаси белгиланади. Агар барчаси режага асосан олиб борилса Абдуллаев яна 5 ойдан сўнг сафга қайтиши мумкин.

- Жамоамиз тўпурари Фарҳод Тожиевни қачон майдонда кўришимиз мумкин?

- Биласиз, кичик Тожиев ўша «Бунёдкор» билан бўлган кубок ўйинида олган жароҳатидан сўнг ўтказилган тиббий текширув натижалари унинг болдир-товон бўғимининг лат ейиши ва бўғим бойламларининг қисман узилганлигини кўрсатди. Маълум муддат танаффусдан кейин олиб борилган даволаш муолажалари натижасида Фарҳоднинг болдир-товон бўғимидаги яхшиланиш жараёни узоққа чўзилаётгани ҳамда кутилган натижани беравермаганлиги сабабли раҳбарият билан келишган ҳолда уни хорижда хирургик муолажа йўли билан даволашни лозим топдик ва футболчи Германияга юборилди. Фарҳод сентябрь ойида болдир-товон бўғимида қилинган хирургик муолажадан сўнг Германиядан қайтиб келди ва ноябрда у ҳам реабилитация учун қайта немис клиникасига йўл олади. Ҳаммаси режадагидек кетса, тахминан 2 ойлардан сўнг Фарҳоднинг сафга қайтиши кутилмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика