Latest news

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  7 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  19 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  411 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  2 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

"Локомотив" Жасур Жалолиддиновни мухлисларга таништирди News

"Локомотив" Жасур Жалолиддиновни мухлисларга таништирди

Москванинг "Локомотив" клубининг янги аъзоси Жасур Жалолиддинов мухлисларга таништирилди.

Бугун "темирйўлчилар" дастлаб кеча бўлиб ўтган Россия Суперкубоги доирасидаги "Зенит"га қарши ўйиндан сўнг тикланиш машқларини бажаришди. Эътиборлиси машғулот очиқ ўтди ва стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюришди. Жамоа шу орқали янги мавсум олдидан мухлислар билан ўзига хос учрашув ташкил этди. 

Юқори кайфиятда ўтган машғулотлардан кейин клубга келган янги футболчилар таништирилди. Дастлаб ўзбекистонлик Жасур Жалолиддинов "Локомотив" ўйинчиси сифатида мухлисларга таништирилди. Ҳамюртимиз таништирув жараёнида ўз фикрларини ҳам билдириб ўтди.


"Барчага хайрли кун. Бу ерда ажойиб мухлислар борлигини биламан. Барчани хурсанд қилиш учун боримни бераман.

Алексей Миранчукдан кўп нарса ўрганишим керак. Бу менга фойдали бўлади деб ўйлайман. Миранчук ҳужумни якунлашда жуда босиқ. У пенальтиларни ҳам совуққонлик билан бажаради. Мен ҳам унга ўхшашни истайман.

Босим йўқ, аммо масъулият бор. Сабаби кўпчилик мени кузатади. Шу боис икки карра кўпроқ ишлашим керак. Бу борада Алексей Миранчук, мураббийлар менга ёрдам беришмоқда", - дейди Жасур Жалолиддинов.


Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика