LLF 1-LIGAда тақдирлаш маросими ўтказилди
21 jun 2023 11:52
News
LLF 1-LIGAда тақдирлаш маросими ўтказилди
22-турдан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтгач, Тошкент Молия институт спорт залида тақдирлаш маросими ташкил этилди. Маросимда дастлаб 5та номинация бўйича индивидуал соврин эгалари тақдирланди.

Энг яхши ёш ўйинчи - Агзамов Эркин (ERMAK)
Энг яхши ассистент - Исоқов Бекзод (ALOQABANK)
Энг яхши тўпурар - Исроилов Аббос (ALFRAGANUS)
Энг яхши дарвозабон - Коханний Вячеслав (T-SPARTAK)
Мавсумнинг энг яхши футзалчиси - Кулназаров Фаррух (DINAMO88)




Тақдирлаш маросимида LLF SUPER LIGA юлдузлари - Энг яхши дарвозабон Бекзод Амануллаев ҳамда Энг яхши футзалчи Азамат Бойматовнинг иштироки залга йиғилганларни хушнуд этди. Шундан сўнг чемпионатда 3-ўринни қўлга киритган PROGRESS жамоасига бронза медаллар топширилган бўлса, иккинчи ўрин соҳиби DINAMO88 футзалчиларига кумуш медаллар тақдим этилди.



Ва тадбирнинг якуний қисмида чемпион жамоа - ERMAK футзалчиларига бош соврин кубок ҳамда олтин медаллар топширилди. Чемпионларга кубокни Азамат Бойматов топширди.


Similar news
championat.asia
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда
Comments