Latest news

11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  4 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  0 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  1 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  9 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  13 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  39 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0

"Ливерпуль" янги аъзоси Тиаго: "Имкон қадар кўпроқ соврин ютишни хоҳлайман" News

"Ливерпуль" янги аъзоси Тиаго: "Имкон қадар кўпроқ соврин ютишни хоҳлайман"

У бу йўлда жонини жабборга беришини маълум қилди.

Ярим ҳимоячи Тиаго Альканатара "Бавария"дан "Ливерпуль"га ўтиши ҳақида фикр билдирди.

“Йиллар ўтаверади, сиз иложи борича кўпроқ ғалаба қозонишга интиласиз – буни амалга оширганингизда, янада кўпроғини хоҳлайсиз. Ўйлайманки, бу клуб менга мос. Мен барча мақсадларга эришишни, иложи борича кўпроқ совринларни ютишни хоҳлайман.

Клуб ичида менга керак бўлган оилавий муҳит бор, чунки биз (футболчилар) клуб билан яқин муносабатда бўлишни яхши кўрамиз. Ўйлашимча, бу туйғуни бошдан кечираман.

Имкон қадар тезроқ мослашишим керак. Вақт жуда оз, биз сал кечроқ ҳаракатни бошладик, аммо бу футбол. Бизда мавжуд бўлган барча яхши нарсаларни аралаштиришимиз керак деб ўйлайман. Жамоага ҳимояда, ҳужумда, шунингдек, психологик жиҳатдан ёрдам бераман.

Мухлислар мендан кам ҳаяжонланишмаяпти! Барчасини гапда эмас, балки амалда кўрсатишим лозим. Майдонда жамоадошларим, клубим ва мухлисларимга юрагимни бағишлайман", – деди Тиаго. 

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика