Лапорта: "Куманнинг келажаги бугунги натижага боғлиқ эмас"
23 sep 2021 22:30
News
"Барселона" клуби президенти Жоан Лапорта бош мураббий Рональд Куманнинг кетиши борасидаги савобга жавоб берди.
"Куманнинг келажаги бугунги натижага боғлиқ эмас. Биз мураббий билан биргамиз. У "Барса"нинг асосий жамоасини бошқаряпти. Куман бизнинг мураббий. У ва унинг жамоаси ишламоқда. Бугун биз улар биланмиз. Биз ҳар доим клуб фойдасига қарорлар қабул қиламиз. Агар юқоридаги мавзу бўйича қарор қабул қилиниши керак бўлса, у ҳолда биз бу қарорни қабул қиламиз", -дейди Лапорта.
Аввалроқ, "Кадис" билан қайд этиладиган ҳар қандай натижа Куман учун клубдан кетиш билан якун топиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.
Link :
Source : El Chiringuito
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments