Latest news

19:45Элит ОЧЛ. "Истиқлол" – "Пахтакор". Таркиблар эълон қилинди. Машарипов бошланғич таркибдами?  9 19:20"Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан жонли эфирда уюштираётган суҳбатини бузиб қўйган Эд Ширан кечирим сўради  0 18:55"Нефтчи" – "Насаф" баҳсида қаршиликлар футболчисини четлатиш учун асос бўлмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  4 18:24"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 17:58"Реал" "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради  12 17:31Салоҳ: "Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим"  3 17:05Рубен Аморим: "Кейинги йил ҳам шу босқичда худди шу муаммолар билан қоламиз ёки ҳозир бошлаб, бироз таваккал қиламиз"  6 16:42"Манчестер Сити" Англия терма жамоасининг 20 ёшли футболчисига қизиқмоқда  0 16:16Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси миллий федерацияни бошқариши мумкин  1 15:49Куртуа "Реал" сафидаги юбилей "қуруқ" ўйинини ўтказди  0 15:22Футбол тарихидаги энг яхши 10 нафар сардор  27 14:55ПСЖ португалиялик футболчиcини ўзида сақлаб қолмоқчи  0 14:13Тома Табатадзе "Навбаҳор" билан хайрлашди  10 13:45U-17 Жаҳон чемпионатида Осиёдан 9 та жамоа! Бу қандай бўлади?  5 13:27Мутахассис нигоҳи - "Футболни алдаб бўлмайди, кам бюджет билан ҳам яхши жамоа қилиш мумкин"  5

ЛаЛига. "Барселона" ўз уйида очко йўқотди News

ЛаЛига. "Барселона" ўз уйида очко йўқотди

Испания чемпионати 14-туридан ўрин олган марказий баҳс якунига етди.

Barcelona

Lionel Messi - 45', Ronald Araujo - 52'

LaLiga . Round 14

19/12/2020, 20:15

2
:
2
Finished

Valencia

Mouctar Diakhaby - 29', Maximiliano Gomez - 69'

Stadium: Camp Nou, 0 spectators

Referee: Alejandro Hernandez

45'
90'
13'  Antoine Griezmann
45'  Lionel Messi
45'  Lionel Messi
46'  Sergio Busquets (Frenkie de Jong)
52'  Ronald Araujo
56'  Oscar Mingueza
73'  Antoine Griezmann (Trincao)
79'  Philippe Coutinho (Clement Lenglet)
86'  Pedri (Miralem Pjanic)
90'  Jordi Alba
90'  Clement Lenglet
29'  Mouctar Diakhaby
29'  Carlos Soler
42'  Yunus Musah (Alex Blanco)
45'  Jose Gaya
45'  Jose Gaya
45'  Alex Blanco
69'  Maximiliano Gomez
87'  Goncalo Guedes (Manuel Vallejo)
90'  Denis Cheryshev (Kang-In Lee)

"Барселона" – "Валенсия" 2:2

"Камп Ноу"

Голлар: 0:1 – 29 Диакаби, 1:1 – 45 Месси, 2:1 – 52 Араухо, 2:2 – 69 Макси Гомес.

"Барселона" – тер Стеген, Альба, Араухо, Дест, Мингеса, Бускетс (де Йонг, 46), Коутиньо (Лангле, 79), Педри (Пьянич, 86), Месси, Брэйтуэйт, Гризманн (Тринкау, 73).

"Валенсия" – Доменек, Диакаби, Габриэл Паулиста, Гайя, Васс, Солер, Муса (Алекс Бланко, 42), Черышев (Ли Кан Ин, 90), Рачич, Гедеш (Вальехо, 87), Макси Гомес.

Огоҳлантиришлар: Гризманн (13), Гайя (45), Алекс Бланко (45), Мингеса (56), Альба (90), Лангле (90).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

83. Мессининг жарима зарбаси ноаниқ бўлди.

81. Лео рақиб жарима майдончаси ёнгинасида жарима зарбаси ишлаб олди.

78. ЗАРБААА! КОУТИНЬОнинг зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.

75. Месси Де Йонгдан тўпни қабул қилиб, ўзи севадиган услуб - ўнг қанотдан марказроққа сурилиб, дарвозани нишонга олишга уринди, аммо рикошетдан сўнг зарба кучи пасайди ва тўпга посбон эга чиқди.

73. Ўтказиб юборилган голдан сўнг "Барселона" узоқдан зарба беришни бошлади ва ҳозирча уринишлар ёмон эмас.

71. Жамоадошларининг тинимсиз узатмаларидан зерикка ҳимоячи Мингеса ўзи тўпни қабул қилиб, дарвозага кучли зарба берди. Доменек эса бир амаллаб тўпни қайтариб қолди.

69. ГОООЛ! "Валенсия" ҳисобни тенглаштирди! Биринчи бўлим охирида қизил карточкаси сариққа айланган Гайя Макси Гомесга ажойиб пас берди, у эса тўпни дарвозага бурди ва энди ҳисоб 2:2.

61. Дест жарима майдончаси чизиғи устидан "Валенсия" дарвозасига зарба берди, аммо ноаниқ.

56. Брэйтуэйтнинг аниқ зарбасини "Валенсия" посбони қайтарди ва шу заҳоти меҳмонлар қарши ҳужум бошлашди. Мингеса ўша қарши ҳужумни қайтаришга уриниб, қоида бузди ва жароҳат ҳам олди.

52. ГОООЛ! Арауходан супергол! Ҳимоячи рақиб жарима майдончасида ердан ҳавога сапчиган тўпни сакраб дарвозага йўллади ва чиройли зарба орқали ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди.

48. "Барселона" яна охири йўқ, зерикарли узатмаларни бошлади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Маълумотларга кўра, Месси бир клубда гол уриш бўйича Пеленинг 643та голли рекордини такрорлади.

ТАНАФФУС

45+6. Алекс Бланко Альбага нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

45+4. ЙЎҚ! Леонинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди, аммо Альба қайтган тўпни Мессига узатди ва аргентиналик бош билан зарба орқали ҳисобни тенглаштирди.

45+3. Қизил карточка бекор қилинди, аммо сариқ карточка кўрсатилди ва пенальти белгиланди. Тўп қаршисида Месси...

45+1. ПЕНАЛЬТИ ва ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! "Валенсия" жарима майдонида Гризманн йиқитилди. ВАРга мурожаат қилинди. Ассистентларда шубҳа борлиги туфайли бош ҳакам экран ёнига кетди.

45. Тер Штегендан навбатдаги сейв. Посбон яна бир бор жамоасини қутқариб қолди.

43. Каталония клуби ҳужум уюштирди ва ўша ҳужумда Брэйтуэйт рақиб жарима майдончасида йиқилди. Тўп майдонни тарк этганидан сўнг ҳакам ВАРдагиларга қулоқ солди ва ҳеч қандай қоидабузарлик бўлмаганини маълум қилди.

33. Каталония клубининг қарши ҳужуми Гризманнинг ўнг оёқдаги кучсиз зарбаси билан якун топди ва Доменек тўпни осонлик билан эгаллаб олди.

31. Коутиньо охири йўқ паслардан зерикди ва тўпни қабул қилиши билан ўзининг севимли зарбаси орқали ҳисобни тенглаштиришга уринди. Аммо зарбадан сўнг тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

29. ГОООЛ! "ВАЛЕНСИЯ" ҳисобни очди! Мухтор Диаҳаби бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага бурди.

29. ЗАРБАААА! Солер Тер Штеген дарвозасига хавф солди, аммо немис посбони чиройли сакраш орқали жамоасини голдан қутқарди.

26. Учрашувдаги сокинлик "Валенсия" томонидан бузилди. "Кўршапалаклар" Каталония клуби дарвозаси олдида хавфли ҳужум яратишди ва уни Гайя ёки Черишев муваффақиятли якунлаши мумкин эди, бироқ футболчилар тўп талашиб, вазиятни қўлдан бой беришди.

23. Каталония клуби тўпни у қанотдан бунисига, бунисидан эса аввалгисига узатиб, телевизор ва смартфон қаршисидаги футбол мухлисларини зериктиряпти. Клубда ёшлар жуда кўп ва улар бу тизимга кўниккунича мезбонлар шундай ўйнашда давом этаверади.

20. Учрашув "Барселона" назорати остида ўтмоқда, аммо темп юқори эмас. Шундай экан, сизга бир қизиқ маълумотни етказмоқчимиз: "Барселона" клубига қарашли бўлган "Камп Ноу" стадионининг номи ўзгариши мумкин. Ҳа, тўғри топдингиз, унга Лионель Месси номи берилиши кутилмоқда.

15. Айни дақиқаларга келиб учрашувдаги зарбалар сони битта ва ўша зарба "Валенсия"га тегишли, бироқ у ноаниқ бўлган. Тўпга эгалик қилиш бўйича жуда катта устунлик "Барселона" томонда.

14. Трансляциямиз бироз кечиккани учун узр сўраймиз ва ўйинни шарҳлашни бошлаймиз.

1. Учрашув бошланди.


"Барселона" – "Валенсия"

20.15, "Камп Ноу"

"Барселона" – тер Стеген, Альба, Араухо, Дест, Мингеса, Бускетс, Коутиньо, Педри, Месси, Брэйтуэйт, Гризманн.

"Валенсия" – Доменек, Диакаби, Габриэл Паулиста, Гайя, Васс, Солер, Муса, Черишев, Рачич, Гедеш, Макси Гомес.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика