Latest news

23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  6 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  1 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  7 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 21:35"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Холанд ва Сон Хён Мин асосий таркибда  0 21:10"Милан" — "Ювентус". Таркиблар маълум  6 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  6 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  3 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13

Купернинг кетиши ва Абрамовнинг келиши қандай бўлди? Равшан Эрматов билан интервью News

Купернинг кетиши ва Абрамовнинг келиши қандай бўлди? Равшан Эрматов билан интервью

Сентябрь ойида Ўзбекистон терма жамоасида бош мураббий ўзгарди.

Бир йил аввал терма жамоамиз мураббийи этиб тайинланган аргентиналик Эктор Купер билан шартнома бекор қилинди ва унинг ўрнига "Бунёдкор" устози Вадим Абрамов бош мураббийга айланди. Мана ўзгаришлар борасида барча маълумотларни олиш мақсадида ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов билан суҳбатлашдик.

- Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер истеъфога чиқарилди. Бу қарор қандай қабул қилинди?

- ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Фаластиндан учралган мағлубиятдан сўнг Эктор Купер билан кўришдик ва бу лойиҳани муҳокама қилдик. Муҳокамадан сўнг Купер ҳам, ЎФА ҳам бу лойиҳани давом эттиришга тўлиқ ишонч йўқлгини ҳис қилдик. Шу боис иккала томон ўзаро келишган ҳолда шартнома бекор қилинди.

- Шартномга асосан Эктор Куперга катта миқдордаги товон пули тўланиши ҳақида хабарлар чиқди. Гап 5-7 миллион доллар ҳақида эди...

- Тўғри шартнома бекор қилингани учун ЎФА бош мураббийга товон пули тўлаши керак. Аммо сиз айтганчалик катта сумма эмас. ЎФА бир ҳафта давомида мураббий билан музокара натижасида товон пулини анча камайтиришга эришди. Товон пулининг аниқ суммасини айта олмайман, сабаби шартнома бандларидан бири буни тақиқлайди.

- Фаластин билан ўйиндан кейин турли миш-мишлар, хабарлар чиқди. Аммо ЎФА негадир ҳеч қандай реакция қилгани йўқ.

- Айтганимдек биз бир ҳафта давомида Эктор Купер билан музокара олиб бордик ва барча масала ҳал бўлишини кутдик. Шу боис музокаралар вақтида ЎФА ҳам, Купер ҳам ҳеч қандай баёнот билан чиққани йўқ.



- Нима учун айнан Вадим Абрамов танланди?

- Ўша пайтда мутахассислар томонидан таклифлар бўлди, мураббийлар кенгаши билан маслаҳатлашдик. Мухлислар томонидан турли фикрлар билдирилди, чет элдан янги мураббий керак деганлар ҳам бўлди, Вадим Абрамов, Миржалол Қосимов каби мураббийларни таклиф қилишди. Агар чет элдан мураббий олиб келсак битта хато устига яна хато қилишимиз мумкин эди. Сабаби ўзбек футболига бегона бўлган мутахассис терма жамоамизни ўрганишига анча вақт керак бўлишини инобатга олдик. Чунки 10 октябрь куни Яман билан ўйинимиз бор. Вақт жуда оз эди. Мураббийлар кенгаши билан маслаҳатлашган ҳолда тажрибали, ўз вақтида терма жамоада ишлаган Вадим Абрамов вариантида тўхталдик. Унга ёш мураббийларимиздан, терма жамоада 100дан ортиқ ўйинда майдонга тушган, бир муддат миллий терма бош мураббийи бўлиб ишлаган Тимур Кападзе ёрдам берадиган бўлди. Абрамов ва Кападзе бир-бирини тўлдирган ҳолда ишлашига ва янги мураббийлар штабининг фаолияти омадли бўлишига умид қиламиз. Биз ҳам, халқимиз ҳам Жаҳон чемпионатига чиқишни хоҳлаймиз.

Умуман биз фақат терма жамоа ҳақида эмас балки ўзбек футболи келажаги ҳақида ўйлашимиз лозим. Футболимизда аниқ бир тизим, стратегия йўқ. Аслида бугунги кунда қилинаётган ишлар 5-6 йил аввал режалаштирилган бўлиши керак эди. Ҳозир ЎФА футболи ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиб чиқиб, ОФК, УЕФА, ФИФА мутахассислари билан биргаликда қисқа 4 йиллик ҳамда узоқ 8 йиллик режаларни тузиш устида ишлаб олиб бораяпмиз. Бунда асосий эътибор болалар футболи, ҳудудий футбол ассоциацияларининг фаолиятини ривожантириш ва вилоятларда ўтказилаётган мусобақаларни қайта тиклаш, футболнинг оммавийлиги, барча терма жамоаларимиз, ўсмирлардан бошлаб миллий термагача бир хил услубда футбол ўйнашига ва бошқа кўплаб йўналишларга қаратилади.

- Олинган маълумотларга кўра, ЎФА Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги ўйинлар учун трансляция ҳуқуқини яна ўзига қайтариб олибди. Шу ҳақида батафсил ва аниқ маълумот бера оласизми?

- Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги ўйинларда медиа, трансляция ва тижорий ҳуқуқлар тўлиғича, 2025 йилга қадар хорижий компанияга сотиб юборилган экан. Ушбу компания йилига ЎФАга жуда ҳам кичик суммани тўлаб келаётган эди. Яъни терма жамоа ўйинларида ЎФА ўз ҳомийларини реклама қила олмасди ва трансляцияни сотиш ҳуқуқига эга эмасди. Шу боис ҳам терма жамоада ҳозирга қадар бош ҳомий, ҳамкорлар йўқ эди. Ўша компания вакиллари билан бир неча бор музокаралар олиб бордик, Ўзбекистонга таклиф қилдик. Олиб борилган музокаралар натижасида 2025 йилга қадар тузилган шартномани бекор қилинди ва барча ҳуқуқлар яна ўзбек футболига қайтарилди.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +218   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика