Latest news

02:27Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Реал Овьедо"ни йирик ҳисобда таслим этди  60 01:53А Серия. "Ювентус" "Парма"ни ишончли ҳисоб билан таслим этди, "Аталанта" эса ўз уйида "Пиза"ни юта олмади  3 00:34Байиндир — МЮ таркибида АПЛнинг икки турида яққол голли вазият яратган ягона футболчи  3 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда "Фулхэм" билан дуранг ўйнади  33 21:40БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Хорфаккан"ни мағлуб этди, Ғаниевдан иккита ассист  3 20:57"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчисини нишонга олди  4 20:23Рабьога "Наполи", "Милан" ва турк клублари қизиқиш билдирмоқда  0 19:50ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда ғалабага эришди, Раҳмоналиев кетма-кет бешинчи ўйинда захирада қолдирилди  5 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  3 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  14 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  1 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2

Конаду Йиадом: "Ўзбекистон сафида 10 ва 22-рақамдаги футболчилар ёқди" News

Конаду Йиадом: "Ўзбекистон сафида 10 ва 22-рақамдаги футболчилар ёқди"

Ўзбекистон - Гана Б учрашувидан кейин меҳмонлар ҳимоячиси Конаду Йиадом championat.asia сайти мухбирига интервью берди.

- Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?
- Ўйлашимча яхши ўйин бўлди. Мезбонлар яхшироқ тўп тепишди ва ғалабага ҳақли эришишди, аммо биз ҳам ёмон ўйнамадик. Рақиб ҳужумчилари марказий ҳимоячи сифатида мени анча чарчатишди. Мен 20 ёшдаман ва терма жамоада дебют қилдим, келажакда ўйинларим сони кўп бўлишини истайман.

- Ганада қобилиятли ёшлар жуда кўп. Сизда терма жамоада яна ўйнаш имкониятингиз қандай?
- Кўп меҳнат қилишим кераклигини биламан, аммо терма жамоада яна кўп ўйин ўтказиш имкониятим яхши. Миллий терма жамоамиз сафида катта мусобақаларда, масалан Жаҳон чемпионатида тўп тепишни орзу қиламан.

- Ўзбекистон терма жамоаси сафида энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи ким бўлди?
- Уларнинг исмини билмайман, менга 10 (Жалолиддин Машарипов - championat.asia) ва 22-рақамдаги (Жавоҳир Сидиқов - championat.asia) ўйинчилар ёқди. Яхши футболчилар экан. 



- Ўзбекистон сизга ёқдими?
- Бу мамлакатга илк бор келдим. Мезбонлар бизга қулай шароитларни тақдим этишди. Ўзбек таомлари Африка таомларидан фарқ қилар экан, аммо менга ёқди.

- Ҳозир қайси клубда тўп тепаяпсиз?
- Айни пайтда Гана премьер-лигасида "WAFA SC" клубида фаолият олиб бораяпман. Келажакда кучли чемпионатга кўчиб ўтишни истайман. Айтганимдек 20 ёшдаман ва кучли клубларда ўйнашга вақтим етади.


Мирон Гойхман суҳбатлашди

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика