Latest news

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  1 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  14 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  402 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

"Челси" қўшимча бўлимларда "Палмейрас"ни мағлубиятга учратиб, клублар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди News

"Челси" қўшимча бўлимларда "Палмейрас"ни мағлубиятга учратиб, клублар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди

Англиянинг "Челси" клуби Бразилиянинг "Палмейрас" жамоасини мағлубиятга учратди.

"Челси" – "Палмейрас" 2:1

Голлар: Ромелу Лукаку 54', Рафаэл Вейга 64', Кай Хавертц 117'

"Челси": 16. Эдуар Менди, 2. Антонио Рюдигер, 6. Тиаго Силва, 4. Андреас Кристенсен (31. Маланг Сарр 91'), 29. Кай Хавертц, 19. Мэйсон Маунт (10. Кристиан Пулишич 31'), 28. Сесар Аспиликуэта, 8. Матео Ковачич (22. Хаким Зиеш 91'), 7. Нголо Канте, 20. Каллум Хадсон-Одои (17. Сауль 76'), 9. Ромелу Лукаку (11. Тимо Вернер 76').

Захира: 1. Кепа Аррисабалага, 13. Маркус Беттинелли, 3. Маркос Алонсо, 18. Росс Баркли, 14. Трево Чалоба, 5. Жоржиньо, 23. Кенеди.

"Палмейрас": 21. Уэвертон, 22. Хоакин Пикерес, 13. Луан, 15. Густаво Гомес, 2. Маркос Роша (16. Дейверсон 117'), 8. Зе Рафаэл (30. Жаилсон 60'), 28. Данило, 14. Густаво Скарпа, 23. Рафаэл Вейга (20. Эдуард Атуэста 77'), 7. Дуду (29. Рафаэл Наварро 102'), 10. Рони (11. Весли 76').

Захира: 42. Марсело Ломба, 31. Mateus Oliveira Mende, 26. Мурило Серкейра, 4. Бенхамин Кушчевич.

Огоҳлантиришлар: Весли 105', Луан 115, Абел Ферейра 120+1'

Қизил карточка: Луан 120+5'


120+7. Ўйин якунланди! "Челси" - чемпион!

120+5. Луанга қизил карточка кўрсатилди!

120+3. Ўйин ҳамон давом этмоқда!

120+1. "Палмейрас" мураббийи Абел Ферейрага сариқ карточка кўрсатилди.

120. Тўртинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

120. Ўйиннинг сўнгги дақиқаси бошланди! Учрашув ҳарорати жуда юқори!

117. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! Ҳавертц ҳисобни оширди!

115. Пенальти! Аспиликуэта зарба берганда тўп рақиб футболчиси қўлига теккан! "Палмейрас" дарвозасига пенальти!

114. ВАР орқали эҳтимолий пенальти кўриб чиқилмоқда. 

113. Зиеш тўпни ўнг қанотдан жарима майдончаси томон ҳаволаб узатди, аммо тўпни дарвозага аниқ йўллайдиган футболчи топилмади.

111. Вернернинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.

108. "Челси"нинг ҳеч бир ҳужум хавфли тус олмаяпти.

106. Сўнгги - тўртинчи бўлим бошланди!

105+2. Учинчи бўлим якунига етди.

105. Қўшимча бўлимларнинг дастлабкисига 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

100. Вернер ажойиб имкониятни голга айлантира олмади!

99. Сарр узоқ масофадан кучли зарба берди, тўп эса мухлислар томонга учиб борди.

97. Англияликлар тўпни ўзаро бир-бирларига узатган ҳолда ҳужум ташкил қилишмоқчи, бироқ ҳозирча бу ҳаракатлар самара бермаяпти.

91. Учинчи бўлим бошланди.

90+5. Учрашувнинг асосий вақти якунланди. Энди қўшимча вақтларга мурожаат қилинади.

90+2. Сўнгги дақиқаларда "Челси" ҳужумлар уюштирмоқда, ўйин асосан майдоннинг "Палмейрас" жойлашган қисмида давом этмяпти.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

83. Учрашув бу кетишда қўшимча бўлимларга уланиб кетиши мумкин. 

80. Ҳар икки жамоа ҳам ўзгаришларга қўл урмоқда. Майдонда футболчилар анчагина толиқишди.

75. "Челси" ҳозирча "Палмейрас" ҳимоясини ёриб ўтолмаяпти. 

70. Рафаэл Вейга дарвоза томон ерлатиб зарба берди, бироқ ушбу зарба кучсиз чиқди.

69. "Челси" ҳам энди катта кучни ҳужумга бермоқда. Ўйин ҳарорати жуда юқори.

65. "Палмейрас" голдан руҳланган ҳолда, ҳужумларга зўр бермоқда.

64. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! Рафаэл Вейга пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди!

62. Пенальти! Тўп Тиаго Силванинг қўлига тегди ва "Челси" дарвозаси томон пенальти белгиланди!

60. Учрашув қизиб бормоқда.

Каллум Хадсон-Одои тўни чап қанотдан ҳаволатиб жарима майдончаси томон узатди, Лукаку эса тўпни бош билан дарвозага аниқ йўллади.

54. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! Лукаку ҳисобни очди!

48. Ўйиннинг иккинчи қисми ҳам "Челси" устунлигида бошланди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

Жамоалар иккинчи бўлимга қайтишмоқда.

Биринчи бўлимдан сўнг учрашув статистикаси:

45+4. Биринчи бўлим якунланди.

45+2. Тиаго Силва узоқ масофадан жуда кучли зарба берди, Уэвертон супер сейв кўрсатди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

41. "Челси" бутун жамоаси билан майдоннинг иккинчи томонида, жамоа ҳужумга куч беришмоқда. 

38. Кристенсен тўпни ўнг қанотдан узатди, дарвозабон эса муштлари билан тўпни уриб юборди.

35. Хавфли вазият! Пулишич тўпни жарима майдончасига ерлатиб узатиб берди, ҳимоячилар буни бартарафга уринишди, Лукаку эса дарвозага қарамай зарба берди, аммо Уэвертон тўпни қўллари билан ушлаб олди.

33. "Челси" прессингни кучайтирмоқда.

27. Дуду жуда яхши имкониятга чиқиб борганди, аммо у дарвозага аниқ зарба йўллай билмади.

26. Ҳаверц дарвозага ерлатиб зарба берди, бироқ ушбу зарба ноаниқ кетди.

24. Дуду чамаси 24 метрлардан дарвоза томон жуда кучли зарба берди, бироқ тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 

22. Учрашувнинг ўтган вақти мобайнида "Челси" рақиб дарвозасига бир мартагина зарба берди. "Палмейрас" эса ҳар дарвоза томон зарба йўлламади.

Мазкур финални стадиондан туриб "Челси"нинг собиқ футболчилари Жон Терри ҳамда Петр Чех ва ФИФА президенти Жанни Инфантинолар кузатиб бормоқда.

16. Маунт жарима зарбасидан тўпни тўғри дарвозага йўллади, бироқ аниқлик етишмади.  

14. Хадсон-Одои тўпни ўнг қанотдан жарима майдончасига узатди, бироқ ушбу тўпга Аспиликуэта етиб кела олмади.

13. "Палмейрас" жамоаси асосан қарши ҳужумлар уюштиришга интилишмоқда. Тўлиқ устунлик эса Англия клубида.

10. Тўп назорати лондонликларда. "Челси" футболчилари тўпни ўзида сақлаб, комбинацион ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилишмоқда.

4. Ўйиннинг илк дақиқалари агрессив тарзда бошланди.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Учрашув 21:30 да бошланади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика