Кингсли Сарфо: “Ўзбекистон мадҳияси пайти қўлимни кўксимга қўйганим мамлакатга нисбатан ҳурмат белгисидир”
06 mar 22:12
News
Кингсли Сарфо: “Ўзбекистон мадҳияси пайти қўлимни кўксимга қўйганим мамлакатга нисбатан ҳурмат белгисидир”
- Ўйин ҳақида нима дея оласиз?
- Жуда яхши ўйин бўлди. Беллашувни назорат қила олдик ва вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимда бироз назоратни йўқотганимиз рост, лекин ғалаба қозонишни уддаладик. Шунинг учун хурсандман.
- Швеция ва Кипр лигаларида катта тажриба орттиргансиз. Ўзбекистон Суперлигасидаги илк таассуротингиз қандай?
- Ҳа, лиганинг кучли эканлигини, футболчилар кўп югуриши талаб этилишини кўрдим. Лекин мен учун тактика ва ўйинни қандай назорат қилишни ривожлантириш ҳам муҳим деб ўйлайман, бугун биз шу вазифани амалга оширдик ва бу катта ёрдам бериб, ишимизни осонлаштирди.
- Ўйиндан аввал Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси ижро этилаётган пайтда қўлингизни кўксингизга қўйганингиз мухлислар томонидан илиқ қарши олинди. Бу шунчаки ҳурмат белгиси эдими?
- Ҳа, биласизми, ҳозир Ўзбекистондаман. Шунчаки қоидаларга риоя қилишим керак ва ҳоказо, шунинг учун мен Ўзбекистон қоидаларига риоя қилишим ҳурмат ифодаси ҳисобланади. Шунингдек, менинг мамлакатимда ҳам худди шундай, мадҳия пайти қўлларимизни кўксимизга қўйиш одати бор. Шундай экан, бу ҳам мамлакатга бўлган ҳурмат белгисидир.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments