Кейлор Навас: "Одамлар Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати осон турнир деб ўйлашади"
12 dec 2017 11:32
News
Кейлор Навас: "Одамлар Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати осон турнир деб ўйлашади"
"Реал" дарвозабони Кейлор Навас жамоадошларини клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига жиддий қарашга чақирди.
"Қаймоқранглилар" турнирдаги илк учрашувини 13 декабрь куни "Ал-Жазира"га қарши ўтказишади.
"Одамлар клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати - осон турнир деб ўйлашади, аммо бундай эмас. Агар унда иштирок этадиган жамоалар кучли лигаларда ўйнашмаса, улар кучсиз дегани эмас. Ҳар бир ўйинга алоҳида эътибор қаратиш керак.
Бу биз учун қўшимча мотивация ва ҳақиқатдан ҳам яхши чақирув. Турнирда иштирок этиш имкониятимизни қадрлаймиз, чунки у яна бир соврин ютиб олишга имкон беради" - дейди Навас.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Comments