Latest news

19:02"Реал" юлдуз футболчи учун 160 млн евро тўлашга тайёр. У Пересга ёқади  0 18:35"Челси"да босим ортиб бормоқда: Росеньор кетиши мумкин  0 18:07Сарри: "Модрич — камтарликнинг ҳақиқий намунаси"  0 17:39"Нефтчи" "Пахтакор"ни ютиб, Суперкубокни қўлга киритган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 17:17Бекобод шаҳри Ўзбекистон Кубоги финали ёки Суперкубокка мезбонлик қилиши мумкин?!  3 16:51"Футбол олами". Финалларда ҳакамлар хатоси одат тусига кирди  13 16:38"Финалиссима" барибир Мадридда бўладиган бўлди  9 16:15Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби "Нефтчи"ни тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  5 15:53"Бавария"да дарвозабонлар қолмади — барчаси жароҳатланган  1 15:25Флик ва Деку Рэшфорднинг келажаги бўйича турлича қарашга эга  5 14:56Родри: "Биз курашни давом эттирамиз"  13 14:29Романо: Испания ва Аргентина терма жамоалари футболчилари Финалиссима ўйинида майдонга тушишга тайёр эди  3 14:01Эшли Коул Италия клуби бош мураббийи этиб тайинланди  1 13:33Гави майдонга қайтиши ҳақида: "Флик доимо мен билан бирга эди, худди отамдек"  0 13:05"Бунёдкор" академияси раҳбари билан очиқ-ойдин суҳбат  1

Кьеллини: “Рамос финалда Салоҳни “синдириш”ни “аъло” даражада бажарганди” News

Кьеллини: “Рамос финалда Салоҳни “синдириш”ни “аъло” даражада бажарганди”

“Ювентус” ҳимоячиси Жоржио Кьеллини Серхио Рамоснинг ЕЧЛ-2018 финал учрашувидаги ҳаракатлари ҳақида гапирди.

Ўша беллашувда мадридликлар ҳимоячиси Серхио Рамос “Ливерпуль” етакчисига жароҳат етказиб, уни “зарарсизлантирганди”.

“Рамос – дунёнинг энг яхши ҳимоячиси. Айтишларича, у юқори импульсда тўп тепади, баъзан мураббийнинг тактик кўрсатмаларидан чиқиб кетади ва мавсум давомида 8-10 та гол айнан унинг хатосидан кейин “Реал” дарвозасидан жой олади. У техникаси юқори футболчи, ҳужумчиларга хос хислатларга эга. У бутунлай менинг аксим.

Серхио ҳеч кимда учрамайдиган иккита жиҳатга эга. Катта ўйинларда ҳал қилувчи ролларни ўйнай олади. Унинг ҳаракатлари мантиққа асосланади ва ҳар қандай рақибни иблисона қитмирлик билан “сафдан чиқаради”, яъни жароҳатлай олади. У айнан шундай ишни ЕЧЛ финалида Салаҳга нисбатан амалга оширганди. Бундай жароҳат етказиш осон  ва ҳамма уддалайдиган иш эмас. Футбочлининг ўзи ўша ҳолатни изоҳлай туриб, бу тасодифан руй берганлигини бир неча бор таъкидлаган.  Аммо ўшандай вазиятларда ерга йиқилаётган футболчи рақиб футболчисини ҳам қўйиб юбормасда  майдонга қулаши – бу 10 та ҳолатнинг 10 тасида ҳам рақибга жароҳат етказиш эҳтимолини оширади” дея қайд этган Кьеллини ўзининг  автобиографик асарида.

ЕЧЛ-2018 финалида “Реал” “Ливерпуль”ни 3:1ҳисобида таслим этган.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика