Latest news

15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  2 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  2 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  1 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  7 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  11 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  27 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5

Келгуси мавсумни қаерда ўтказиши, легионерлар ва чемпионатнинг энг яхши футболчилар ҳақида Иқболжон Маликжонов қандай фикрда? News

Келгуси мавсумни қаерда ўтказиши, легионерлар ва чемпионатнинг энг яхши футболчилар ҳақида Иқболжон Маликжонов қандай фикрда?

Якунланган мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси Ўзбекистон Суперлигасини 8-ўринда тугатди.

Мавсум якунлари ва келгусидаги режалари борасида жамоа ярим ҳимоячиси Иқболжон Маликжонов билан суҳбатлашдик. 

Мавсум-2021 қандай ўтди?

- Ўтган йилги мавсумга нисбатан 2021 йилги натижаларимиз пастроқ бўлди. Чунки қайсидир ўйинларда ўз даражамизда ўйнай олмадик. Қолаверса, омад етишмаган ҳолатлар кўп бўлди. Айниқса, биринчи даврада ўз майдонимизда мухлислар кутган даражада намойиш эта олмадик. Юқори ўринларнинг бирида эгаллаш ва мухлисларимизга ижобий натижа кўрсатишимиз керак эди. 

Кейинги мавсумни қайси жамоада ўтказади?

- Катта эҳтимол билан “Қўқон-1912”да қоламан. 

Иван Йосович ва қолган легионерлар борасида

- Легионер футболчи маҳаллийлардан бир бош устун бўлиши керак. Йосович яхши савиядаги ҳимоячи деб биламан. Ишончли ўйини туфайли мухлисларимизни ҳам мехрини қозонди. Қолган легионерларимиз ҳам ўзларида ижобий таассурот қолдирди.

“Энг яхши футболчи”

- Бу йил кўп футболчилар ўзларини кўрсатишди. Назаримда бу мавсумда Драган Черан, Ҳусайн Норчев ва Шоҳруз Норхоновлар ўзларида яхши таассурот қолдирди. Албатта шу менинг шахсий фикрим.  

“Энг яхши мураббий”

- Қийин танлов. Шунга қарамай мен Рўзиқул Бердиев, Улуғбек Бақоев ва Бахтиёр Ашурматов номзодларини қўйган бўлардим.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика