Latest news

21:35"Леганес" — "Реал". Беллингем, Винисиус, Гюлер ва Мбаппе асосий таркибда  1 21:22"Наполи" — "Рома". Таркиблар маълум  0 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  26 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  1 20:31"Ипсвич Таун" — "Манчестер Юнайтед". Бруно, Рэшфорд ва Каземиро асосий таркибда  3 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  7 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   1 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  6 19:18Суперлига-2025. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  6 18:25Суперлига. «Сўғдиёна» «Локомотив»ни қийинчиликсиз мағлуб этди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди  11 18:16Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Қосимпошо" билан дуранг ўйнади, Турғунбоев бир бўлим ҳаракат қилди  2 18:04Февзи Давлетов: "Ўйинни тўлиқлигича назорат қилдик, фақатгина гол етмади"  4 17:28Холанд "Манчестер Сити" бўйича қарор қабул қилди  1 16:53Суперлига. «Металлург» мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, элитада қолиш имкониятини сақлаб қолди  11

"Кеча, бугун, эртага". Темурхўжа Абдухолиқов: “Менинг агентим - отам!» I қисм News

"Кеча, бугун, эртага". Темурхўжа Абдухолиқов: “Менинг агентим - отам!» I қисм

“Кеча, бугун, эратага” лойиҳаси мутахассисларимизнинг ҳам назарига тушишга улгурди. Баъзан қилаётган ишингни мевасини татиш кишига ҳузур бағишлайди.
Бу сафар лойиҳамиз меҳмони “Пахтакор” ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов бўлди. Самимий, очиқ ва ўзи учун катта ишончга эга Темурхўжа билан бўлиб ўтган суҳбатни мутолаа қилинг.

- 2012 йилги мавсум Сиз учун жуда ҳам аъло даражада якунига етганди. Жорий мавсум сиздан кўп нарсани кутишди...
- Мен ҳам 2013 йил учун алоҳида тайёргарлик кўра бошлагандим. Баъзи гап сўзларга қарамасдан, чемпионат бошида ўзимга бўлган ишончим катта бўлган. Асосий таркибдан ўрин оламанми ёки йўқ, бу мен учун иккинчи масала эди. Иштиёқ туфайли захирадан тушиб бўлса-да мавсумни яхши бошладим. Лекин Қатардаги ўйин мени руҳан синдирди. Ўйинда дуранг ўйнасак гуруҳдан чиқишимиз аниқ эди. Учрашувни захирада бошладим. Аслида Қатар майдонларида ўйнашни жуда яхши кўраман, у ердаги сифатли майдонда энг зўр ўйинингизни кўрсатишингиз мумкин. Ўйин тугашига 3 дақиқа қолганида майдонга тушдим, бу пайтда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраб тургандик. Якуний натижа - 3:1. Кейин эса ўзимга бўлган ишончи йўқотиб қўйдим. Ўзимга келиб олишим учун вақт керак бўлди.

- 2012 йил "Пахтакор"да бир йил давомида катта мактабниўтадингиз. Шу кунгача "Бунёдкор"да бу нарсага фақат орзу қилиш мумкин эди. Мавсумнинг оғир келиши шартнома билан боғлиқ бўлди. Балки яна 2-3 мавсум "Пахтакор" сафида тўп тепиб,ўзингизга бўлган ишончингизни орттиришингиз керак бўлгандир?
- Йил бошида ўзимга шунчалик ишончим катта эди-ки, раҳбариятга катта ваъдаларни бердим. Чин маънода бериладиган ваъданинг масъулияти катта бўлади. Мен ўз имкониятларимдан келиб чиққан ҳолда мавсумда жамоа учун нима беришим мумкинлигини билардим. Балки ёш бўлганим учундир менга бироз ишонишмади. 2012 йилги мавсум иштаҳамни очиб юборганди. Шуни таъкидлаб ўтишни истардимки, клуб ваўртамдаги муаммо пулдан иборат бўлмади.

- Гапларингиздан шу маълумки, 1 йиллик мавсум сиз учун катта иштиёқ берди. Яна шундай мавсумни ўтказиб, ўзизга бўлган ишончни икки ҳисса ошириб олишингиз мумкин эди...
- Тўғри айтасиз. Лекин қачондир бир мавсумни йўқотишимга тўғри келарди.

- 2013 йил ҳам ўтган йилдаги каби мавсумни ўтказганингизда, бу йил биз умуман бошқача Абдухолиқовни кўрган бўлардик. Яхши биласиз, "Пахтакор" мухлислари ҳеч қачон ўз севимли ўйинчисини ташлаб қўймайди!
- Бу борада уларни ҳурмат қиламан. 2012 йилги ўйинимни 2013 йил ҳам кўрсатишимга ишонмаганлар бўлди. Гўёки, у ўйинларим тасодиф. Шунинг учун ҳам баъзи келишмовчиликлар келиб чиқди. Қолаверса,қишки йиғинда мен учинчи ҳужумчи сифатида тайёргарлик кўрдим.

- Давралар оралиғида Венгрияга бориб келдингиз. Буни жамоа билан ҳамкорликда амалга оширдингизми?
- У ердаги кўрикдан муваффақиятли ўтдим. Менга ваъда қилинган пул катта эмасди, асосийси Eвропа жамоаларидан биридан ўрин олиш. Аммо маълум сабабларга кўра, шартнома тузилмади. Аслида у ерга мен билан таниш бўлган агент орқали бордим. Бу киши ёшлар терма жамоаси таркибида Австирияда ўтказган машғулотларимизда мен ва Алибобо Раҳматуллаевга ўзининг ташриф қоғозини бериб, ўйинларимизни кузатишини айтиб ўтди. 2012 йилдаги мавсумдан келиб чиқиб "Пушкаш"да ўзимни синаб кўришим учун Венгрияга чақирди. Бу жамоа машҳур футболчи Ференц Пушкаш хотирасига очилган экан. Биринчи лигадан чиққан жамоа шахсан мамлакат президентининг назоратида. Ҳаттоки унинг ўғли жамоа аъзоси эди. Чемпионатда биринчи тур учрашувини кўрдим, солиштирсак, якка курашларда устунликка эга. Индивидуаллик борасида бизники кучлироқ. Пас билан ўйнаш борасида уларнинг ўйини такомиллашган.





- У ердан қайтиб келгач яна захирада ўтирдингиз. Аммо мавсум сўнггида асосий таркибдан жой олиб голлар ура бошладингиз. Мухлисларни қизиқтираётган савол, эндиги тақдирингиз қандай кечади?
- Клуб 20 декабрга қадар дам берган. Ўзимга келсак шартномам якунига етди.Ҳозирча бирон-бир жамоадан аниқ таклифга эга эмасман. Олдимда кўриб чиқишим учун 4та вариант бор. Биттасига куни кеча рад жавобини бердим, бу таклиф Малайзиядан эди. Қолган учта жамоа Eвропадан. Ҳозирча у ерда трансфер бозори январда очилиши сабабли менга кутиб туришимни айтишди. Шуни айтиб ўтишни истардимки, ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи бўлиб "Пахтакор"нинг таклифини кўриб чиқаман.

- Бу жамоаларни ҳам "Пушкаш"ни тавсия қилган агент топдими?

- Йўқ, мен бирорта агент билан расмий шартномага эга эмасман. Уч нафар агент менга жамоа топишга ҳаракат қиляпти. Улардан бири билан шартнома тузиб қўйсам, кейинчалик унга тобе бўлиб қолишим мумкин. Қачонки, битта агент росманасига менга жамоа топади ва мен ўшанда у билан ҳамкорликни йўлга қўяман. Бу борада анча эҳтиёткор бўлиш керак. Санъат Шарипов номидан бир киши менга ўз хизматларини таклиф қилди. Мен ҳаммага бир гапни айтаман, жамоа топинг, маъқул келса шартнома имзолаймиз.

- Малайзия таклиф қандай чиқди?

- Улар менга "Фэйcбук"даги саҳифам орқали чиқишди. Бераётган пуллари ҳам чакки эмасди. Бир йилга 350 000 АҚШ доллари. Аммо ҳаётда пулдан ҳам муҳим нарсалар бор, аввал фаолиятимни ўнглаб олсам дедим.

- Балки яна бир йил "Пахтакор"да тўлиқ мавсумни ўтказиб, аввалги иштиёқингизни қайтариш керакдир, ҳар холда Eвропага тобланиб борган яхши?
- Ҳаётнингўзига яраша баланд-пастлари бўлади. Ишончимни қайтаришим керак, тўғри, лекин яна бир йил йўқотмасмикинман? Аслида ҳамма нарсага меҳнат билан эришиш мумкин. Лекин мен ҳозир "Пахтакор"да бўлди,ўйнамайман” демаяпман. Балки кетарман, балки қоларман. Аввало бунинг ҳаммаси тақдирдан.

- "Пахтакор" мухлисларини қанчалик овунтира оласиз, Ўзбекистонда "Пахтакор"дан бошқа жамоада тўп тепмасликка. Ҳамма футболчининг ҳам "Пахтакор" мухлислари ўз яқинидек кўравермайди. Қисқа фурсат ичида сиз бунга эриша олдингиз.
- Агар "Пахтакор"да қолмайдиган бўлсам, фурсатдан фойдаланиб,жамоа мухлисларига катта раҳмат айтмоқчиман. Ҳозирча Ўзбекистонда бошқа жамоалардан таклифлар йўқ. Агар Eвропага кетмасдан Ўзбекистонда қоладиган бўлсам, унда "Пахтакор"дан кетишдан маъно кўрмаяпман. Ўзбекистонда "Пахтакор"дан бошқа жамоада тўп тепишни,ўзим учун орқага ташланган қадам деб биламан.

- "Пахтакор"да пул йўқ, аммо сизга асосий таркиб ваъда қилиняпти...

- Агар ҳаётимни пул билан боғлаганимда Малайзия таклифига рози бўлардим.

- Гап-сўзларингиздан шу нарсани сезяпманки, Eвропага бўлган интилишжуда юқори!
- Буни ким ҳам орзу қилмайди дейсиз. Имкон борида Eвропанинг биронта жамоаси таркибидан жой олсангиз, буфутболчи учун бахт. Лекин, у ерда асосий таркибда майдонга тушиш керак. Агар европаликлар билан шартнома имзоласам, шартномамга, камида 50% ўйинда иштирок этишим кераклиги ҳақидаги бандни киритаман. Чунки менга кўпроқ ўйин амалиёти керак.

- Ўзбек футболида катта футболчилар ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қила олмаётган бир пайтдасиз бу нарсаларни қаердан ўргангансиз?
- (кулади) Отамдан! Кўпчилик менинг ишимга отам аралашяпти деб ўйлаяпти. Агар отам бўлмаганида мен билан ҳозир гаплашиб ўтирмаган бўлардингиз. Эътибор берганмисиз, кўпчилик машҳур кишиларимизнинг фарзанди ўзининг изидан кета олмаган. Отам эса ўз машҳурлигини менга раво кўрди. У ҳам лицензияларни олиб мураббийлик қилса бўларди, лекин фарзандим деди. Мен нима иш қилсам, бугун отамнинг маслаҳатисиз амалга оширмайман. Отам 35 йилдан бери футбол ичидалар. Ким, қай вақтда нима қилиши кераклигини яхши биладилар. Нима учун олдимда катта тажрибага эга одам бўла туриб, мен бегонанинг гапига қулоқ солишим керак?

- Билишимизча, "Пахтакор"га ўтишингизда ҳам дадангиз катта рольўйнаганлар?
- "Бунёдкор" ёшлари таркибида 3 йил тўп тепдим. Шартнома узайтирадиган пайтда, менга таклиф қилишган шартнома бандларидан келиб чиқиб ўзимни асосий таркибда кўрмадим. У даврда биз чемпионликка эришгандик. Таркибимизда жуда кўплаб истеъдодли футболчилар бор эди. Ўша пайт 18 ёшга кирмаганлигим учун отамсиз шартномага имзо чекишга қонунан ҳаққим йўқ эди. Қоидага кўра менингўрнимга отам қўл қўйишларилозим бўлган. "Бунёдкор" берган шартнома отамга маъқул келмади. Келинг, бу мавзуда гаплашмайлик. Муҳими,ўша пайтда отам орқали тўғри қарорни қабул қилганим. Кейин "Пахтакор" билан музокара олиб борилди. Самвел Бабаян мени ўринбосарлар таркибидаги ўйинларим орқали яхши билар экан. Ўшанда ҳам отам билан 50% ўйинда тушиш шарти билан шартнома имзолагандик.



Сайтимизнинг "Facebook"даги саҳифасига ўтиб ўз овозингизни беринг

Давоми бор...

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика