Latest news

22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  0 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  0 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  14 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  16 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  17 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  26 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  5

Катанецнинг штабида Кападзени ҳам кўрамизми? News

Катанецнинг штабида Кападзени ҳам кўрамизми?

Сречко Катанец Тошкентга келгач, унинг мураббийлар штаби қандай кўринишда бўлиши кўпчиликни қизиқтиряпти.

Унинг штабида Тимур Кападзени кўришни истаётганлар ҳам талайгина. Шу туфайли "Олимпик"ни бошқараётган 39 ёшли мутахассис билан боғланиб, баъзи саволларимизга жавоб олдик. 

— Питер Хюистра "Олимпик" сардори Беҳзод Шамсиев қишда "Пахтакор"га қайтарилишига шама қилгандек бўлди. Сизнинг Беҳзод билан боғлиқ режаларингиз қандай?

— Агар таклиф бўлса, мавсум охирида гаплашиб кўрамиз. Бизнинг асосий вазифамиз йигитларни яхши даражага олиб чиқиш. Футболчи янада ўсиши учун қулай жой бўлса, нега йўқ дейишимиз керак. Қувонарли жиҳати, 5-6 ой ичида шогирдларим анча ўсиб, кўпчилиги Суперлига жамоаларининг қизиқиш доирасига тушяпти. Албатта, йигитлар ўз меҳнат ва ҳаракатлари билан кўпчиликнинг назарини ўзларига қаратишяпти. Агар футболчиларнинг мақсади юқори бўлса, бундан ҳам кучлироқ бўлишлари керак.

— Мухлисларга "Олимпик" кўрсатаётган ўйин ёқяпти. Кўпчилик жамоани Суперлигада кўришни истаб қолди. Агар юқори дивизионга йўлланма олишни уддаласангиз, Суперлигада тажриба тўплашга улгурган олимпия терма жамоаси ёшидаги футболчилар клубга олиб келинадими? Ҳарҳолда Жасур Жалолиддинов, Ҳожимат Эркинов сингари ўйинчилар талайгина.

— Суперлигага йўлланма ола билсак, ўшанда ўйлаб кўрамиз.

— "Олимпик" лойиҳаси ўзини оқлаяптими?

— Албатта, оқлаяпти. Бу лойиҳа нега керак эди? Олимпия ва миллий терма жамоага номзодлар сонини кўпайтириш, уларнинг кучайиши ва ривожланиши учун. Кўрганингиздек, йигитлар қисқа муддат ичида анча ўсишга эришди. Кучли футболчилар сони қанча кўпайса, бундан фақат терма жамоа ютади. Шу туфайли барча имкониятларни яратиб берган ЎФА ва МОҚ раҳбариятига миннатдорчилик билдираман.

— "Олимпик" кубокнинг чорак финалида "Пахтакор" билан тўқнаш келади. Кўплаб мухлислар Кападзе жамоасидан ғалаба кутяпти...

— "Пахтакор" Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаларидан бири. Улар билан тўқнашиш биз учун фойдали бўлади. Чунки кучли рақибга қарши ўйинда камчиликларимизни кўриб, футболчиларни текшириб олиш имконияти бор. Таркибимиздаги аксар футболчилар "Пахтакор" академиясида тарбияланишган. Бу ўйин улар учун яхши имконият. "Пахтакор"га қарши имкон қадар яхши тайёрланиб, энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз.

— Миллий терма жамоа бошқаруви Сречко Катанецга топшириляпти. Унинг штабида Кападзени ҳам кўрамизми?

— Хорижлик мураббий бўлгани учун унга маҳаллий мутахассислардан кимдир кўмаклашиши керак. Бу вазифага Равшан ака Ҳайдаров муносиб эди.

Менга келсак, имконият ва бўш вақтим бўлса, албатта, бориб иш жараёни билан танишаман. Керакли нарсаларни ўрганиб, ўзим учун оламан. Чунки менга ҳам Катанецнинг иш услуби жуда қизиқ!

Фахриддин Рўзиев суҳбатлашди

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика