Latest news

10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  1 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  0 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   1 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  2 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   7 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  3 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  15 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  33 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  421 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  9 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0

Карло Анчелотти: "Биз ҳеч қачон "Реал Мадрид" Чемпионлар лигасида ғолиб чиқади, деб айтмаганмиз. Бироқ курашишга қодирмиз" News

Карло Анчелотти: "Биз ҳеч қачон "Реал Мадрид" Чемпионлар лигасида ғолиб чиқади, деб айтмаганмиз. Бироқ курашишга қодирмиз"

Карло Анчелотти "Реал Мадрид"нинг Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш имкониятлари ҳақида гапирди.

“Қаймоқранглилар” устози турнирнинг 1/8 финали илк учрашувида ПСЖга қарши кечган учрашув (0:1) ҳақидаги саволларга жавоб берди.

“Клубдаги футболчилар билан биргаликда президент билан ҳам гаплашдим. Раҳбарият ҳам худди қолганлар сингари қайғуда. Жамоа имижига путур етди.

Натижа муаммоларимизнинг энг кичики, чунки уни тузатиш мумкин. Ўйинимиз анча ёмон ўтди.

Танқидлар ўринли, чунки биз нотўғри иш қилдик. Биринчи танқидчи менинг ўзим ва мен масъулиятни ўз зиммамга оламан. Биз нима содир бўлганини тушунишимиз ва ундан сабоқ олишимиз керак. Баъзи танқидлар адолатли, баъзилари эса сафсата.

Ҳеч қачон Чемпионлар лигасида ғолиб чиқамиз деб айтмаганмиз. Аммо биз кураша оламиз ва уч ҳафтадан сўнг яна ПСЖга қарши жон-жаҳдимиз билан курашамиз, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ”, — деди “Реал Мадрид” устози.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика