Latest news

20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  0 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  4 19:30Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  15 19:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:0 (матнли трансляция)  2 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  7 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   7 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  32 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  1 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2

Карамбё: “Пеле қирол бўлса, Неймар - шаҳзода” News

Карамбё: “Пеле қирол бўлса, Неймар - шаҳзода”

1998 йил Франция терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Кристиан Карамбё иш юзасидан бироз муддат Жазоирда бўлиб қайтди.
Айни пайтда ФИФА элчиси сифатида иш олиб бораётган Карамбё Жазоирда эканлигида Facebook орқали мухлислар йўллаган саволларга жавоб қайтарди.

Кероллос Лав: - Қачон футбол ўйнашни бошлагансиз?
-   Ҳар бир бола каби мен ҳам анча ёш эканлигимда тўпнинг орқасидан қувардим. Ўшанда биз ўйнайдиган тўплар қоғоздан ёки баргдан ясалган бўларди. Қачонки, “Нант” футбол мактабига борганимдагина ҳақиқий тўпни кўрганман.

Стефани Пост: - Сўнгги ҳуштак ва Сиз жаҳон чемпионисиз. Бу нимани англатганди?
-   Эсингизда бўлса, биз 3:0 ҳисобида олдинда бораётгандик ва чемпион бўлишимизга ишонгандик. Ҳакамнинг финал ҳуштаги янграши билан ҳаммамиз бақириб юбордик. Ҳамма бир-бирини табриклар, бутун Франция бизни олқишларди. Мен Кубокни қўлга олганимда ҳам чемпион бўлганимизга ишонмагандим. Тўғрисини айтсам, буни тасаввурга сиғдириш жуда қийин.

Том Силвертон: - Мадридни тарк этгач, Миддлсброда яшаш қандай бўлганди?
-   Мен Англияда яшаб катта тажриба орттирдим. Менга бу ерда ўтказган вақтим жуда ёққан. Қолаверса, премьер-лигада тўп суриш ҳам мароқли эди. Мен нега Англияга кўчиб ўтганман? Чунки инглиз маданияти ҳар доим ўзига қаратиб келган.
 
Жэймс Хардинг: - Сиз Европанинг энг кучли тўртта миллий чемпионатида тўп сургансиз? Улардан қай бири кучли?
-   Уларнинг ҳаммаси менга ёққан. Дастлаб Францияда, кейин Италияда тўп тепдим. Чунки Италия футболи анча кучли эди. Сўнгра Испанияда ва охирида Англияда ўйнадим. Мана шу кетма-кетлик менимча, қайси чемпионат кучли эканлигини айтиб турибди. Энди фаолиятимнинг охирида Грецияда тўп сурганимга келсак, мен шунчаки “Олимпиакос” билан ЕЧЛда ўйнашни истагандим.

Карлос Гонсалес: - Нима деб ўйлайсиз, сиз ўйнаган давр билан ҳозирги футбол ўртасида фарқ борми?
-   1998 йил биз ҳақиқий инқилобни юзага келтиргандик. Матбуот ва ТВ Франция жаҳон чемпиони бўлганини жуда кўп ёритди. Айнан матбуот туфайли футбол бир қадам олдинга силжиди деб ўйлайман. Айни пайтда биз айнан ОАВ сабабли исталган чемпионатдаги исталган ўйинчини кузата оламиз. Энди фарқ тўғрисида гапирадиган бўлсам, ҳозирги футболчилар анча ўзгариб қолишди. Биз профессионал футболчи орзу қилганмиз, ҳозирги ёшлар эса юлдуз бўлишни хоҳлашяпти. Бунинг орасида жуда катта фарқ бор. Футбол жисмоний ўйин ҳисоблангани учун юлдуз бўлиш осон эмас. Футболда интизом жуда керак, бусиз узоққа бориб бўлмайди.

Жин Аббей: - Пеле ва Неймар ҳақида фикрингиз?
-   Агар Пеле қирол бўлса, унда Неймар – шаҳзода. Бу борада бошқа айтадиган гапим йўқ.
 
Мазен Фами: - Роналду ёки Месси?
-   Мен таққослашни ёқтирмайман. Чунки уларнинг иккиси ҳам ҳурматга лойиқ футболчилар. Биз ҳадеб Испания Ла-лигаси ҳақида гапирмасдан бошқа чемпионатларда тўп сураётган йигитларга ҳам эътибор беришимиз керак. Масалан, “Ливерпул”даги Суарес, МЮдаги Чичарито, “Арсенал”даги Озил ва Германия чемпионатидаги Рибери, Мюллер, Левандовски.

Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика