Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"
08 oct 17:27
News


Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"
Ҳар бир учрашув мен учун футболчилик давримда ҳам, ҳозир ҳам қийин. Ҳеч қачон тайёр бўлмаган ҳолда майдонга туша олмайсиз. Шу сабаб доимо футболчиларга максимал тайёргарлик кўриш кераклигини таъкидлайман. Ҳаттоки ўртоқлик учрашувларида ҳам.
- Кувайт билан ўйинга футболчиларни сиз чақирмагансиз. Эртанги ўйин нимани англатади?
- Биламиз иккита ўйинга чақирилган ўйинчилардан фойдаланамиз. Икки кун олдин келдик. Таркибимизга чақирилган футболчилар юз фоиз кучи билан ўйнашларига ишонаман. Бундан ташқари бизда кўпгина жароҳат олган футболчилар бор. Биз 90 дақиқа ҳужум қилмаймиз, лекин ҳужумкор ўйин намойиш этамиз.
- Эртага асосий таркибни аниқлашда Тимур Кападзе ёрдамидан фойдаланасизми?
- Албатта, мураббийлар штаби билан маслаҳатлашган ҳолда асосий таркибни аниқлаймиз. Бугун кечқурун ҳам футболчилар билан гаплашиб оламан.
- Турғунбоев ва Эшмуродов бугун терма жамоага чақирув олишди. Бунга сабаб нима?
- Терма жамоанинг олдинги барча ўйинларини кўриб чиқдим. Мана шу икки футболчини йиғинга чақиришларини ЎФАдар сўрадим. Бизда яна икки футболчи жароҳат туфайли сафдан чиқишди. ЎФА бу ҳақда расман эълон қилади.
- Тимур Кападзе сизга қанча муддат ёрдам бериши керак деб ўйлайсиз?
- Тимур Кападзе билан биргаликда иш олиб боряпмиз, ўйин фалсафаларимиз ўхшаш. У сизга ишламайман деб айтдими (кулиб)? У ҳозир биз билан менга ёрдам бермоқда. Балки биз яна маҳаллий мураббийни штабга жалб қилармиз. Мен ўтган матбуот анжуманида ҳам айтдим: маҳаллий мураббий бўлишини ўзим ЎФАдан сўраганман.
- Италиялик кўплаб буюк мураббийлар билан ишлагансиз Сакки, Липпи, Капелло ва Анчелотти. Улардан энг яхши жиҳатларни олганмисиз?
- Улар нафақат Италия, балки дунё футболини ўзгартириб юборган мураббийлар ҳисобланишади. Умид қиламанки, улардан яхши жиҳатларини олганман.
- Ўзбекистон терма жамоаси 3-4-3, 4-3-3 каби тактикаларда ўйнаган. Сиз кўпроқ қайси тактикани қўллайсиз?
- Тактик услублар бу шунчаки рақамлар холос. Уч марказий ҳимоячи билан ўйнаш ҳимоявий кўринса-да, аслида ҳужум бошлашда тезкорликка эришишга имкон беради. Мен учун муҳими — майдондаги 11 футболчи бир-бирини қанчалик тушуна олиши. Фаолиятим давомида буюк мураббийлар билан ишладим, улардан кўп нарса ўргандим.
Similar news

Comments
Trenega ham fudbolchilaga ham omad yor boʻlsin !!!
Бир қараганда бундан позитив топиш қийиндек, аммо бор. Мисол учун дейлик, Иоахим Лёв ёки Лучиано Спаллети каби каттароқ мураббийларнинг келиши камроқ эътирозга сабаб бўларди, улар ўзига яраша натижаларга эришган мутахассислар. Бу даражадаги мураббийлар Ўзбекистонга нега келиши мумкин? Албатта, пул учун, тўғрими? Зеро Осиёдаги қандайдир дебютант жамоани олиб, ўзини исботлашга мухтож эмас улар. Мабодо муваффақиятсизликка учраган тақдирда ҳам ҳеч нарса йўқотишмайди, шунчаки, ҳамма гап Ўзбекистонда экан, шундай мураббий ҳам эплолмади, дейилади, тамом.
Каннаваронинг ҳолати бошқа. Уни биз футболчилик пайтидан таниймиз, етакчи, ўз мақсади йўлида бор имкониятини ишга соладиган, ҳатто Тотти, Неста каби шериклари бўлса ҳам сардор қилиб танланган шахсият. У ўз олдига яхши мураббий бўлишни мақсад қилган, 10 йиллик фаолиятида кўп нарса ўхшамаган. Яъни бизнинг унга бўлган эҳтиёжимиздан кўра, у Ўзбекистон терма жамоасига мухтож. Мундиалда шу жамоа, шу футболчилар орқали у ўзини кўрсатиши, мураббий сифатида ҳам нимагадир арзишини исбот қилиши, Пирло, Гаттузо каби шериклари қаторига кириб олиши керак. Бу гўёки у учун сўнгги, энг муҳим имкониятдек. Мабодо ўхшамаса, айб фақат Ўзбекистондан қидирилмайди, қайсидир маънода Каннаваро резюмесига ҳам навбатдаги муваффақиятсизлик сифатида ёзилади. Яъни бу ерда фақат пул учун ишлаш масаласи эмас.
Шу томондан қараганда, Каннаваро кўп нарсага эришган мураббийлардан кўра кўпроқ, жиддийроқ ишлашига, бор имкониятини ишга солишига ишонса бўлади. Натижа қандай бўлишини эса билмадим. Футболчиларнинг имконияти ҳақида тахмин қилиш осон, устунлик ва камчиликлари очиқ бўлади. Мураббийлик бошқача, бир ерда ўхшамай, бошқа ерда ўхшаб қолиши мумкин.
@aslanov_futbol
Manga muximi shu.
35 йилдан бери суперлига пролига 1 лига аеллар футболи хаммаси халк пулидан туланади
Кетган маблагларни агар хисобласак эххе тренерга берилганидан 1000000 маротаба куп кетган лекин футболимиз уша уша шуни узгартириш керакми..
Ман Айтмокчи булган нарса каннаварога ухшаган мутахассислар келсагина футболимиз ва футболчиларимиз европага чикади булмасам Яна 35 йил юрамиз халкнинг пули деб
Каннаваро хам бутун дунега тренер сифатида кимлигини исботлаш ниятида русчасига амбицияси бор деб уйлайман