Latest news

08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  0 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  1 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  12 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  22 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  11

Канчельскис нима сабабдан "Навбаҳор" устидан ёзгани ҳақида гапирди News

Канчельскис нима сабабдан "Навбаҳор" устидан ёзгани ҳақида гапирди

"Навбаҳор"нинг собиқ бош мураббий Андрей Канчельскис нима сабабдан Наманган клубини судга бергани ҳақида гапирди.

- Нима сабабдан шартнома бекор қилинди?
- Биринчи навбатда бу футболда бўладиган оддий иш, иккинчиси - инсонийлик фактори. Ҳеч қачон сени боймайдиган, пулингни бермайдиган жойда ишламаслигинг керак. Сабр ҳам тугайди. Шунингдек, клубда ишлаётган нопрофессионал инсонлар ҳам бунга сабабчи бўлишди. Улар билан доим баҳслашиб, сўкишиб ҳам бўлмайди. Футболга тааллуқли бўлмаган инсонларга ниманидир исботлаш қийин. "Навбаҳор" мухлисларига, Наманган халқига ачинаман. Улар бундай раҳбариятга лойиқ эмаслар.

- Нопрофессионаллар ким?
- Оддий бизнесменлар, улар қайсидир йўл билан клуб тизимига кириб қолишган. Россияда ҳам шундай ҳолатлар бўлиб туради. Умуман бошқа соҳадан кириб келиб, футбол мутахассисларига айланишади. Ўз вақтида "Волга"га бешкурашчи Сватковский келиб, футболчиларга қандай югуриш кераклигини кўрсатганди. Ҳамма ўз ишини тушуниши ва ишини қилиши керак.

- Ижтимоий тармоқларда мухлислар сизни алькоголь кўп истеъмол қилганликда айблашди. Бу жуда ачинарли ҳолат.
- Албатта, баҳона ҳам керак бўлади. Менимча уар Ромашенконинг сўзларидан ўрнак олишган. Мен доим "Навбаҳор" базасида яшаганман ва халқ кўз ўнгида бўлганман. Мен билан ишлаган бирор футболчи буни асосий сабаб қилиб кўрсата олмайди. Тухматни ёмон кўраман.

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика