Камавинга "Реал"га ўтишга қарор қилди
08 dec 2020 18:23
News
Камавинга "Реал"га ўтишга қарор қилди
"Ренн"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга келажаги борасида қарор қабул қилди.
Хавбек ҳозирги клубидан кетмоқчи ва Мадриднинг "Реал" клуби либосини киймоқчи. "Қироллик клуби" ҳам олдинроқ иқтидорли футболчи билан шартнома имзолашни хоҳлашини билдирган эди.
"Ренн" ҳам шартномаси 2022 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган Камавинга билан хайрлашишга тайёр. Трансфер нархи 60-70 миллион еврога баҳоланмоқда.
Футболчи жорий мавсум Франция чемпионати доирасидаги 11та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.
Link :
Source : AS
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Comments