Жонатан Лукка: "Ал Ҳилол" катта ном, аммо..."
11 mar 04:30
News
Жонатан Лукка: "Ал Ҳилол" катта ном, аммо..."
"Бош мураббийимиз айтиб ўтгандек, курашларга бой ва мураккаб ўйин бўлишини тахмин қилмоқдамиз. Эртанги баҳс икки жамоанинг ушбу мусобақадаги бўлажак тақдирини ҳал этади. Биз майдонда боримизни берамиз. "Ал Ҳилол"ни Тошкентда бўлиб ўтган баҳс каби енгга оламиз деган умиддаман" - деди ярим ҳимоячи Жонатан Лукка эртанги баҳс ҳақида.
- Жонатан, сизнинг фикрингизча "Ал Ҳилол" эртага Тошкентдаги кутилмаган мағлубиятга қандай реакция билдиради ва қандай тактика танлайди деб ўйлайсиз?
- Аввалроқ айтиб ўтганимдек, бу икки баҳс бир-биридан тубдан фарқ қилади. Рақибимиз эртага дастлабки 15 дақиқада максимал тарзда босим қилишга интилади. Биз рақибга "сюрприз" тақдим этишимиз мумкин. "Ал Ҳилол" жуда катта ном, аммо биз дастлабки учрашувда ижобий натижа қайд этдик ва эртага ушбу ишни яна такрорлай оламиз. Футбол ўн бирга қарши ўн бир ўйналади.


Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments