Latest news

04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  94 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  26 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8

Жўжани кузда санаймиз. Аниқроғи сентябрь ойида (мутолаа учун) News

Жўжани кузда санаймиз. Аниқроғи сентябрь ойида (мутолаа учун)

Кеча, июнь ойидаги ФИФА кунлари ўз якунига етди.

Кейинги ФИФА кунлари сентябрь ойига белгиланган. Биз сал олдинроққа ўтиб сентябрь, октябрь ва ноябрь ойидаги ФИФА кунлари ҳақида гаплашишга қарор қилдик. Худди август сингари сентябрь ойи ҳам жуда тиғиз ҳисобланади.



БИРИНЧИ МАСАЛА


Сентябрь ойида ФИФА кунлари 4-12 оралиғида экан. 9 кунда терма жамоа бемалол иккита ўртоқлик ўйинини ўтказа олади. Лекин Ўзбекистон терма жамоаси АҚШ терма жамоасига қарши сафарда ўйин ўтказмоқчи. Хўш, миллий терма жамоа 4 сентябрдан йиғинни бошлайдими ёки худди июнь ойида бўлгани каби 5 кун аввалми? Агар ПФЛ тақвимига қарасак Суперлига 18-тур ўйинлари 29 августда тугайди. Ундан кейин 29 август - 3 сентябрь кунларига Ўзбекистон кубоги чорак финал баҳслари белгиланган. Бордию Катанец яна ФИФА кунларидан аввалроқ терма жамоани йиғмоқчи бўлса, кубок чорак финал баҳслари катта эҳтимол билан бошқа муддатга қолдирилади.

ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев бу борада шундай деди: "Катанец билан сўнгги марта мавсумни қачон якунлаш масаласида суҳбатлашдик ва биз унинг таклифини инобатга олдик. Сречконинг қўлида бизнинг тақвим бўйича режаларимиз бор, шундан келиб чиқиб у график жуда зич эканлигини тушунади. Биз CAFA мусобақаси сабаб 1та турни тўлиқ кўчиришга мажбур бўлдик. Шунингдек, мавсумни якунлаш масаласида ҳам миллий терма манфаатларидан келиб чиқмоқдамиз. Чемпионлар лигаси ҳам яна уй-сафар тизимига қайтяпти ва ундан катта эҳтимол билан 4 та етакчи клубимиз иштирок этади. Лига режасига эътибор қилинса, бизда 2-3 сентябрь кунлари Ўзбекистон кубогининг 1/4 финал учрашувлари белгиланган. Ишонаманки, терма сентябрда ФИФА кунлари старт олган сана йиғилади".





ИККИНЧИ МАСАЛА


6-12 сентябрь кунлари Осиё қитъасида келгуси йил ўтказиладиган U-23 Осиё кубоги саралаш ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси саралаш ўйинларини Тошкентда Афғонистон, Гонконг ва Эронга қарши ўтказади. Бу ўйинлар тўлиғича ФИФА кунларига мос келгани учун тақвим борасида ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги кутилмоқда. Бироқ Тимур Кападзе ҳам Катанец сингари муҳим ўйинлардан аввал терма жамоани барвақтроқ йиғмоқчи бўлса-чи? Кападзе олимпия терма жамоасини 4 сентябрдан бемалол йиға олади, чунки ФИФА кунлари бошланган бўлади. Агар кубок чорак финалига "Олимпик" чиқса ва унинг ўйини август охирларига қўйилса балки сентябрь ойининг бошиданоқ йиғин бошланиши мумкин. Лекин барибир легионерлар 4 сентябрдан вақтли кела олишмайди. Барча рақибни ҳурмат қилган ҳолда айтиш мумкинки энг асосий рақибимиз Эрон. Бу жамоага қарши эса сўнгги турда, 12 сентябрь куни ўйнаймиз. Яъни дастлабки икки баҳс орқали ҳам форсларга қарши тайёргарлик қилиб олиш имконияти бўлади ОТЖда.

Бу масалада Диёр Имомхўжаев шундай фикр билдирди: "Саралаш олдидан алоҳида йиғин ўтказишга менимча имконият йўқ. Кападзе терманинг асоси билан ҳар куни бирга экани инобатга олинса, бу катта муаммо бўлмаса керак. Легионер футболчилар эса барибир ФИФА кунларисиз унинг ихтиёрига етиб кела олмайди. Легионер футболчиларсиз таркиб бу деярли “Олимпик” дегани. Кападзе ҳам графикдан келиб чиқиб, шундай ўйлаётган бўлса керак. Август "Насаф", ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" учун ажойиб ой ҳисобланади, шундан келиб чиқилса, бирор термани эртароқ йиғиб олиш имконсиз. Олимпиада саралашининг Тошкентда ва айниқса ФИФА кунларида ўтаётгани бизнинг катта ютуғимиз".

УЧИНЧИ МАСАЛА

Энг оғриқли масала. 19 сентябрь - 7 октябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтган йилдан қолдирилган Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Бу мусобақада ҳам Тимур Кападзе бошчилигидаги U-23 терма жамоаси қатнашиши деярли аниқ. Бу муддат ФИФА кунларига кирмайди ва чемпионат баҳслари учун ажратилган. ПФЛ Осиё ўйинлари ўтадиган саналарга 20 ва 21-тур баҳсларини, Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларини белгилаган. Бундан ташқари Осиё чемпионлар лигасининг 1 ва 2-тур ўйинлари ҳам шу муддатда ўтади. Яъни катта эҳтимол билан ОЧЛда иштирок этадиган клублар ўз футболчилари Осиё ўйинларига юборишмайди. Хўш, Осиё ўйинлари туфайли "Олимпик" иштирокидаги ва балки бошқа клуб иштирокидаги ўйинлар қолдириладими?

ПФЛ бош директори бу борада шундай жавоб берди: "Тимур Кападзе бошчилигидаги жамоа Осиё ўйинларида ҳам қатнашишга қарор қилган бўлса, биз бу танловни ҳурмат қиламиз. Бунда “Олимпик” ҳам Суперлигани ҳурмат қилиши талаб этилади. Эътибор берилса, ўша оралиқда “Олимпик” “Бухоро”, “Насаф” ва “Нефтчи” билан ўйинларда иштирок этиши керак. Биз “Бухоро” ва “Нефтчи” билан ўйинлар санасини бироз ўзгартириш ҳақида ўйлаб кўришимиз мумкин. Бироқ “Насаф” билан ўйин ҳақида бундай деб бўлмайди. Қарши жамоаси Осиё ўйинларидан анча нуфузли бўлган Чемпионлар лигасида иштирок этади, қолаверса, асосий футболчилари ФИФА кунларида бўш бўлмайди. Шундан келиб чиқилса, Осиё ўйинларидан тушиб қолган таркиб катта эҳтимол билан айрим беллашувларда қатнашиши лозим бўлади".

Бундан келиб чиқадики катта эҳтимол билан "Олимпик" камида "Насаф"га қарши баҳсни терма жамоага олиб кетилмаган футболчилар билан ўтказишга мажбур бўлади. Лекин бошқа томондан регламентда олимпия терма жамоасига 3 ва ундан кўп футболчи берган клуб ўз ўйинини бошқа муддатга қолдиришни сўраб мурожаат қилиш ҳуқуқига эга экан. Регламентда МТЖ ва ОТЖ учун ФИФА куни бўлиши мажбурий деган жойи йўқ.




ТЎРТИНЧИ МАСАЛА


Лига кубоги баҳслари ўтказиладими? ПФЛ тақвимига эътибор қилсак сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларидаги ФИФА кунларига Лига кубоги баҳслари қўйилган. Агар мусобақа шу муддатларда ўтказилса унинг савияси қай даражада бўларкин? Масалан, терма жамоага ўз футболчиларини қўйиб клублар табиийки Лига кубогида асосий таркиб билан ўйнай олмайди. Бу нарса қўшни давлат клубларига ҳам тегишли бўлади. Айтайлик, Тожикистонинг "Истиқлол" клуби таклиф этилса унинг ўзаги ўша пайтда Тожикистон миллий терма жамоаси ихтиёрида бўлади.

Диёр Имомхўжаев Лига кубоги ҳақида шундай деди: "Лига кубогини бошлаб олиш қийин бўляпти. Бу йил ФИФА кунларини танлаб олганимизнинг сабаби шундаки, ўша "Пахтакор", "Навбаҳор", "Насаф" каби жамоалар асосий футболчиларсиз ҳам барибир ўртоқлик ўйинларида иштирок этади ва шунда ҳам улар ҳар қандай жамоа учун муносиб рақиб бўла олади. Қолган клубларда эса имконият юқорироқ бўлади. Биз мавсум давомидаги ўйинлар сони кам эканлигини шу орқали қисман бартараф этиш, кейинги поғоналардаги жамоаларга ҳам соврин ютиш учун реал имкониятлар ҳосил қилиш, асосий жамоалар панада қолаётган футболчиларига имконият беришини режа қилаётгандик. Аслини олганда ФИФА кунларидан бошқа саналарда биз бўш жойнинг ўзи йўқ. Бироқ айтишим керакки, бизда Лига кубоги учун қўшимча маблағ масаласида муаммолар бор. Шундан келиб чиқилса, катта эҳтимол билан 2024 йилдан бу мусобақани бошлашимиз мумкин. Бу борада CAFA раҳбарияти, Қирғизистон ва Тожикистон лигалари билан фикр алмашиб бўлганмиз. 2023 зич тақвим ва ҳақиқий футбол йили бўлмоқда. Ишонаманки, 2024 ва ниҳоят Марказий Осиё футбол клублари иштирокида ҳам мусобақага старт берамиз. Унга қадар Лига ҳомийлари сафи ҳам кенгайиши мумкин".

Демак, фақат 2020 йилда ўтказилган Лига кубоги баҳслари 2023 йилда ҳам ўтказилмайди. 2024 йилни кутамиз.

БЕШИНЧИ МАСАЛА

Ноябрь ойида Ўзбекистон терма жамоаси учун ЖЧ-2026 саралаши бошланади. ФИФА кунлари 13-21 ноябрга тўғри келса, саралаш ўйинлари 16 ва 21 ноябрга белгиланган. ПФЛ тақвимига кўра, Суперлиганинг 25-тури 12 ноябрь куни тугайди. Агар ПФЛ терма жамоа ўзагини ташкил этадиган клублар ўйинини 10 ноябрга жойлаштира олса, балки Катанец максимум 11 ноябрдан йиғинни бошлаши мумкин бўлар. Шунда ҳам легионерлар барибир 13 ноябрь ва ундан кейин терма жамоа ихтиёрига етиб келишларини ёдда тутиш зарур.

ПФЛ бош директори бу масалага қисқача тўхталиб ўтди: "Жаҳон чемпионати саралашида бутун дунё терма жамоалари иштирок этади ва уларнинг ҳаммаси фақатгина ФИФА кунларида йиғилади. Биз буни онгли равишда тўғри қабул қилишимиз керак".

ОЛТИНЧИ МАСАЛА

Январь ойида Қатарда Осиё кубоги баҳслари старт олади. Шу боис Катанец миллий терма жамоа билан декабрь ойида тўлиқ йиғин ўтказмоқчи. Хўш, бу йилги Суперлига баҳслари қачон тугайди?

Диёр Имомхўжаев бу саволга шундай жавоб берди: "Суперлиганинг сўнгги тури 25-26 ноябрь саналарига режалаштирилган, Сречко Катанец билан ҳам шу ҳақда гаплашгандик. Бу орқали у терма аъзоларига бир неча кунлик дам бериш ва кейин уларни йиғиб, Осиё кубогига тайёргарлик бошлаш имкониятига эга бўлади".

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика