Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  6 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  5 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Жэксон Ирвайн: "Ўзбекистоннинг ҳозирги таркиби биз Осиё кубоги-2019да тўқнаш келган таркибдан кучлироқ" News

Жэксон Ирвайн: "Ўзбекистоннинг ҳозирги таркиби биз Осиё кубоги-2019да тўқнаш келган таркибдан кучлироқ"

Австралия терма жамоаси футболчиси ва Осиё кубоги тўпурарларидан бири Жэксон Ирвайн championat.asia сайтига интервью берди.

- Салом Жэксон. Жамоанг кейинги босқичга йўл олгани билан табриклайман. Австралиянинг мусобақадаги мақсадлари қандай?

- Бизнинг асосий миссиямиз иложи борича узоқроқда бориш. Бир неча йил аввал ушбу мусобақада чемпион бўлган эдик. Яна бир бор ўша ишни такрорлашни мақсад қилганмиз. Эндигина иккинчи учрашувни ўтказдик. Буёғига рақиблар қийинлашиб бораверади.

- Австралия терма жамоасидан ташқари яна қайси терма жамоалар ушбу мусобақада ғолиб бўлиш учун даъвогар сенинг фикрингча?

- Осиёда минтақасида Жанубий Корея, Япония, Эрон, Саудия Арабистони каби катта жамоалар бор. Ушбу мусобақада ғолиб бўлиш учун уларни мағлуб этишимиз керак.

- Гуруҳ босқичидаги сўнги учрашув Ўзбекистон терма жамоасига қарши кечади. Кейинги рақиб ҳақида нималар дея оласан?

- Ўзбекистон терма жамоаси билан 2019 йилги Осиё кубогида ҳам тўқнаш келган эдик. Жуда қийин учрашув бўлганди, 120 дақиқа ва пенальтилар серияси. Ҳозирги кунда Ўзбекистон терма жамоасининг таркиби янада кучайган. Жамоангизда техник ва жисмоний тарафлама кучли авлод етишиб чиқди. Ўзбекистонга қарши учрашув Сурия ва Ҳиндистонга қарши кечган учрашувлардан анча қийинроқ бўлиши аниқ.

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика