Latest news

23:21ЕЧЛ. "Вильярреал" – "Манчестер Сити". Таркиблар маълум!  2 23:20ЕЧЛ. "Барселона" "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этмоқда (онлайн ҳисоб)  31 23:13ЕЧЛ. "Арсенал" – "Атлетико". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  211 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  6 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  17 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  8 17:27Алаба яна жароҳат олди  3

ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА News

ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор ФИФА Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

"Ушбу тарихий натижа мамлакат футболи учун янги саҳифа ҳисобланса, навбатдаги устувор вазифа – Жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўриш ва мусобақада муносиб иштирок этишни ташкил этишдир.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бу борада барча йўналишларда тизимли ишлар бошлаб юборилган. Жумладан, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини ошириш, рақиб жамоаларни чуқур таҳлил қилиш, тиббий хизмат фаолиятини кучайтириш, мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш, психологик тайёргарликни мустаҳкамлаш, илмий-таҳлилий ёндашув асосида машғулот жараёнларини оптималлаштириш ҳамда замонавий технологияларни жорий этиш орқали терма жамоанинг мусобақага энг яхши спорт формасида тайёрлаш мақсад қилинган.

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда миллий терма жамоага оид турли хабарлар тарқалмоқда. Шуни маълум қиламизки, Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёни аниқ режа асосида кетмоқда ва барча йўналишларни кучайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу борадаги расмий ва тасдиқланган маълумотлар Ўзбекистон футбол ассоциациясининг расмий саҳифалари орқали эълон қилинади", – дейилади ассоциация матбуот хизмати берган хабарда.

Аввалроқ ЎФА Йоахим Лёв ва Славен Билич каби таниқли мураббийлар билан музокара олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика