Latest news

20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  0 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  1 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   2 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  7 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  11 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  1 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  13 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   2 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  29 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  5 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9

ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт News

ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт

Футболчилар иттифоқи спортчилар саломатлигига хавф солиши мумкин бўлган ҳолатларга эътибор қаратишни сўрамоқда.

Янги форматда ўтказилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати нафақат ФИФАнинг мусобақани янги босқичга олиб чиқиш, унинг обрўсини ва тушадиган фойда миқдорини оширишга қаратилган. Балки кейинги йил мундиални қабул қилувчи АҚШнинг имконият ва қудратини кўз-кўз қилишга қаратилгандек. Бугунги кунга келиб эса КЖЧдан камида битта нарса учун миннатдор бўлишимиз мумкин. Тўғри, бу балки энг асосий муаммо эмасдир, аммо айнан шу масала деб яқин ойлар кўпчиликнинг боши қотиши аниқ. Гап баъзан инсон ҳаёти учун ҳам хавф туғдириши мумкин бўлган ўта юқори ҳаво ҳарорати ҳақида кетмоқда.


Кимдир бу ҳақида ўйлайдими?

2010 йил ЖЧ-2022 мусобақасига Қатар мезбонлик қилиши маълум бўлганида, "жазирама" мавзуси дарҳол ўртага ташланганди. Натижада, кўп чўзиб ўтирмай мусобақани ноябрь ва декабрь ойларига кўчириш орқали ечим топилганди. ЖЧ-2026 АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиши эълон қилинганида, ҳаво ҳарорати билан муаммолар деярли ҳеч кимнинг хаёлига келмади. Сабаби бу ҳудудлар ўта иссиқ зона сифатида қаралмайди. Ахир АҚШ миллионлар учун "орзулар мамлакати" ҳисобланади. Бироқ клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати футболга бефарқ бўлмаган кўпчиликнинг "кўзини очди".

Футболчилар иттифоқи FIFPro бу борада конференция ўтказишга ҳам улгурди ва унда ФИФА молиявий устунликлар олдида спортчилар саломатлигини хавф остида қолдиришга тайёр.

Дарвоқе, айнан АҚШда жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг юқори ҳароратда ўтган учрашув бўлиб ўтган. Бу 1994 йил Мексика ва Ирландия термалари ўртасида бўлган. Ўша баҳс Флоридада кундузи, ҳаво ҳарорати 37 градусда бўлган. Ирландия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Денис Ирвин ўша кунни қуйидагича ёдга олади:

"Бу даҳшат эди. Майдонда ҳаво ҳарорати 40 градусдан юқори эди. Иссиқ ва намлик туфайли концентрацияни йўқотмаслик мушкул эди. Биз шундай бўлишини тахмин қилгандик ва ҳўл футболкаларда машқ қилганмиз. Ҳозир кимдир бундай йўл тутади деб ўйламайман. Ҳаётимда ҳеч қачон майдонда бунчалик иссиқ бўлмаган. Билмасам, балки бу ҳаёт учун хавфли бўлгандир".


Хавфли зоналар

FIFPro КЖЧсини синчковлик билан кузатди. Иттифоқнинг хулосасига кўра, камида 3 та учрашув максимал температура бўйича талаблар туфайли ўтказилмаслиги керак эди. Аммо улар ўтказилди. Бу ПСЖ - "Атлетико", "Челси" - "Эсперанс" ҳамда "Бенфика" - "Бавария" ўйинлари. Ўз баёнотларида ташкилот қуйидаги манбалар маълумотларига таянди, WBGT – бу тўғридан-тўғри қуёш нури тушиш ҳарорати, унинг тушиш бурчаги, намлик, шамол тезлиги, булутлилик. У сезиладиган ҳароратни ва унинг танага қандай таъсир қилишини яхшироқ ҳисобга олади. Чунки 30 градус турли факторлар билан бирга, ҳар хилолатда осон ўтказиладиган иссиқ бўлиши ҳам, ўлимга сабаб бўлувчи муҳит бўлиши ҳам мумкин.

Баъзи футболчилар клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳеч қачон бундай шароитларни бошдан кечирмаганликларини айтишган. Мисол учун "Бенфика" ҳужумчиси Андреас Шьельдеруп "Бавария" қарши ўйиндан кейин бу экстремал тажриба бўлганини таъкидлаган. WBGT кўрсаткичи бўйича ҳарорат 29,2 градусни ташкил қилган, шу ўринда эслатиб ўтамиз, МЛС қоидаларида ҳам ҳаво ҳарорати 28 градусни ташкил этса, ўйинни бошқа вақтга кўчириш ёки тўхтатиш белгиланган.

Бир қанча нуфузли нашрлар ва FIFPro ФИФА билан боғланиб, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун ҳарорат бўйича чекловлар ўрнатилган ёки йўқлиги борасида савол билан мурожаат қилди. Бироқ, улар ҳеч қачон жавоб олишмади. Чамаси, ўзгаришлар туфайли бир нечча карра ошган эътибор ва фойдадан "кўзи кўр бўлган" амалдорлар учун АҚШдаги ҳарорат сюрприз бўлди ва улар оператив қарор қабул қила олишмади.

Ҳаво ҳарорати ва намлик бўйича маълумотларга таяниб, FIFPRo ЖЧ-2026га мезбонлик қилиш керак бўлган 6 нуқтани спортчилар ҳаёти учун хавфли деб топди. Бу Атланта, Даллас, Хьюстон, Канзас-Сити, Миссури ва Майами, шунингдек, Мексикадаги Монтеррей. Бу нуқталарда иссиқ уриши ва футболчилар ҳушидан кетиши мумкин. Мутахассислар иссиқ ҳавода тўп тепаётган футболчининг тана ҳарорати 40 градусдан ошса, футболчилар мушаклар назоратини йўқотиши, ҳаракат қилишда қийинчиликларга дуч келиши, когнитив қобилиятларини йўқотиши ва ҳоказолар учраши мумкин. Шу ўринда таъкидлаш лозим, Атланта, Даллас ва Хьюстондаги ареналар томи ёпилиб, кондиционирлар ишга туширилиши имкони мавжуд.

Фаоллар КЖЧда кейин ЖЧ-2026 ўйинларининг шаҳарлар бўйича тақсимланишига ўзгаришлар киритиладими, деган савол билан мурожаат қилишди. Бироқ расмий жавоб бўлмади.

Вақтдаги тафовут ва момақалдироқлар

Яна бир жиддий масала сифатида ФИФАнинг Европа телерадиокомпанияларига мослашиш учун кўп нарсаларни ўзгартириб юбораётганини айтиш мумкин. Тўғри, трансляциялар учун "энг яхши бозор" – бу Европа. Бироқ у ердаги мухлис Шимолий Америкадаги учрашувни қулай вақтда томоша қилиши учун баҳслар кун ярмида, тушлик вақти бошланиши зарур. FIFPro бу ҳолатга жиддийроқ қараб, жанубий шаҳарларда ўйинларни бунчалик эрта бошламасликка чақирди. Яна бир вариант сифатида мутахассислар ўйинларни маҳаллий вақт билан тонгги 7да бошлашни таклиф қилишган. Бироқ бу футболчилар режимини буткул остин-устун қилиб юборади. Шу сабабли бу вариантга мурожаат қилиниши эҳтимоли жуда паст. FIFPro Бош котиби Алекс Филлипс бу борада шундай фикр билдирди:

"Умид қиламизки, соғлом, адекват фикр ғалаба қозонади. Биз ҳатто МЛС қоидаларини ҳам эътиборга олишимиз мумкин. Мисол учун, Флоридада ўйинлар тушлик ёки пешин вақтида ўйналмайди. Ва бу қоида бир неча йиллардан бери мавжуд.

Бироқ ФИФА логистика билан боғлиқ муаммоларга ҳам дуч келмоқда. 39 кун давомида 104 та ўйин ўтказилади – сабаби жамоалар сони 48 та. Қандайдир ўзгаришлар учун деярли вақт йўқ. Айниқса, баъзи кунлари тўрттадан ўйин белгиланганини ҳисобга олсак.

Аммо иссиқдан ташқари, йилнинг шу даврида АҚШда хавфли момақалдироқлар ҳам кўп учраб туради. Шу каби ҳолатларда ўйинларни тўхтатиб туриш ёки кейинга қолдириш бўйича қатъий қоидалар мавжуд. Ҳаттоки клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам улар сабаб баъзи ўйинлар вақти ўзгарди. Жаҳон чемионати тақвими эса унданда тиғиз кўриниш олган. Белгиланган вақтлардаги исталган ўзгариш занжир реакцияси сингари катта таъсир кучига эга бўлади.

Натижада, яна ўша гапни такрорлашга мажбурмиз. ФИФА катта пул ва янгилик ортидан қувиб, оддий аммо муҳим факторларни эътибордан четда қолдирди. Кўрамиз, ташкилот бу вазиятдан қай йўл билан чиқаркин. Ёки КЖЧда ҳеч ким офтоб уришидан йиқилиб қолмаган бўлса, ЖЧ-2026ни ҳам амаллаб ўтказиб юборса бўлади, деб ҳисоблармикин. Лекин биргина ҳолат юз берса, барчаси аянчли якун топшии мумкин ва ҳамма айб ташкилотчиларда бўлади.


Хорижий сайтлар асосида Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Rating: +1   

Comments

+2   
16 jul 18:09:06
MENTAL!ST
AQSh biz o'ylaganchalik juda "shedriy" mamlakat emas ekan. Musoboqaga deyarli tayyorgarlik ko'rishmagan ekan. Men KJCh dan kattarow narsa kutgandim. Ammo, bu narsalar sodir bo'lmadi. Baribir, futbolning vatani Lotin Amerikasi va Yevropa, hozir esa Osiyo ekanligi ko'rinib qolyapti. O'z vaqtida Rossiya Jahon Chempionatini o'tkazaman deb juda katta harajatlar, qurilishlar, infratuzilmalarni yaratgan edi. Qatar ham huddi shunday qilgan. Yillab qurilishlar qilingan. Ammo, AQSh hatto o'zida bor stadionlarni remont ham qilib qo'ymabdi. MLS o'yinlarini kuzatib turaman. Hatto MLS o'yinlarida ham muhlislar ko'proq va dahshatliroq bo'lardi.
   
16 jul 19:15:38
NEWS 24
Aqsh juda noqulay joy vaqt tornado yomgir momoaaldiroq tongi 4-5 larda oyinlar bolib o'tadi shirin uyqu va bomdot payt eng qulay vaqt tungi 23:00 dan 01:00 gacha
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика