Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  12 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  29 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Жавоҳир Сидиқов: "Бугун ким гол уришидан қатъий назар ғалабага эришсак бўлгани" News

Жавоҳир Сидиқов: "Бугун ким гол уришидан қатъий назар ғалабага эришсак бўлгани"

Coca Cola Суперлигаси 16-тури доирасида "Турон"га қарши ўйиндан олдин "Локомотив" футболчиси Жавоҳир Сидиков ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушяпмиз. Тўғри, сўнгги ўйинларда омад биздан юз ўгирмоқда. "Локомотив"да европалик мураббий қўл остида унинг тактикаларини, фиклари, ғояларини тушуниб олдик. Бошида бироз қийналганимиз рост. Ҳозир эса барчаси жойида. Сўнгги уч ўйинда охирги дақиқаларда гол ўтказиб мағлуб бўлаётган бўлсак-да, ўйин бобида рақиблардан устунлик қиляпмиз. "Турон"га қарши баҳсда ҳам чиройли ўйин намойиш қилиб, мухлисларга натижани ҳам тақдим қилмоқчимиз.

- "Турон"га қарши дастлабки баҳсда "Локомотив"даги дебют голингизни ургандингиз.
- Aлбатта, бу эсда қоладиган ҳолат. Бироқ эртага асосийси натижа учун ўйнаймиз. Ким гол уришидан қатъи назар ғалаба қозонишимизнинг ўзи етарли.

- Турнир жадвалида етакчилар ва аутсайдерлар билан фарқ унчалик катта эмас. Умумий олганда мақсадлар қандай бўлмоқда?
- Етакчи жамоа биздан жуда катта фарқ билан олдинга чиқиб кетган. Aммо бу имкониятлар қолмади дегани эмас. Имконият доимо бўлган. Мавсум давомида керакли ўйинларда максимал очко олишда давом этсак, турнир жадвалида юқорилашимиз мумкин.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика