Latest news

09:18"Ал Иттиҳод" 18 ёшли футболчига 50 миллион евро тўлашга тайёр  0 08:51Модрич А Серия рекордини ўрнатди  0 08:20Артета кечаги учрашувда жароҳат олган етакчилари ҳақида фикр билдирди  0 07:52Роналду ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  5 07:24МЛС. Мессисиз "Интер Майами" мусобақа аутсайдерини мағлуб эта олмади  2 07:05Суперлига. "Насаф" сафарда "Сурхон"ни енгди, "Хоразм" эса ОКМК майдонида мағлубиятга учради  0 02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  56 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  5 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  2 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  2 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  2 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  10 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  12

Жасур Ҳакимов: “Кубокда гуруҳдан кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандмиз” News

Жасур Ҳакимов: “Кубокда гуруҳдан кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандмиз”

Хабарингиз бор, кеча Яйпанда водий дербиси бўлиб ўтди

 Ўзбекистон Coca Cola Кубогининг “А” гуруҳида ўрин олган “Турон” – “Андижон” (1:0) ўйинида мезбонлар ғолиб бўлиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Мазкур учрашувда ягона голга муаллифлик қилган Жасур Ҳакимов ўйиндан кейин сайтимизга интервью берди. 

- Жасур, аввало ғалаба билан табриклаймиз. Учрашув ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?

- Табрик учун раҳмат.  Ўйин кутилганидек қийин бўлди. Водий жамоалари ўртасидаги кураш доимо кескин ва муросасиз тарзда ўтиб келади. “Андижон” ҳам ғалаба учун жиддий курашди. Об-ҳавонинг иссиқлиги ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Шунга қарамай гуруҳдан кейинги босқичга чиқишимиз учун ғалаба қозонишимиз зарур эди. Шу боис астойдил харакат қилиб, мақсадимизга эришдик. Бундан хурсандмиз.

- Учрашувдаги ягона голга муаллифлик қилдингиз. Кўрсатган ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Биласизми шахсий натижадан ҳам кўра кўпроқ жамоамнинг муваффақияти мен учун муҳим саналади. Чунки футбол жамоавий ўйин. Жамоа ютса, ҳамма мукофот олади. Шунинг учун ҳам кеча мен асосан ғалабани ўйлаб, қўлимдан келганича жамоамга ёрдам бердим. 

- Бунгача чемпионат ўйинларида сизни асосий таркибда кам учратаётгандик. Бу нима билан боғлиқ?

- Таркибда мендан ташқари яна икки нафар тажрибали ҳужумчилар бор. Мураббийлар айрим омадсиз учрашувлардан кейин ўзгариш қилиб, ҳаммага имконият беришни афзал кўряпти. Барқарорликка эриша олмаётганимга энг аввало ўзим сабабчиман. Эхтимол билан мураббийнинг кўрсатмасини тўлиқ бажара олмаётгандирман. Ёки кутилган ўйинни кўрсата олмаганим учун захирада қолиб кетаётгандирман. Насиб қилса кейинги баҳсларда ҳам голларим билан жамоамга фойда келтиришга харакат қиламан.

- “Турон” чемпионатда ҳалигача ғалаба қозона олмаяпти. Буни қандай изоҳлаган бўлардингиз?  

- Жамоамиз бу йил Суперлигада дебют мавсумини ўтказмоқда. Таркиб янгитдан тузилган. Маҳоратли ўйинчилар таклиф этилган бўлсада, бир-биримизни тўлиқ тушуниб ўйнаб кетишимиз учун озгина вақт керак эди. Менимча ўйиндан-ўйинга жамоавий ўйинимиз яхши чиқяпти. Ўйлайманки “Турон” учун ҳали ҳаммаси яхши бўлади. 

- Олдиндан “Пахтакор”, АГМК ва “Қизилқум”га қарши ўйинлар кутиб турибди. Бўлажак учрашувлар олдидан жамоангизнинг имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Ҳар уччала рақибимиз ҳам жиддий саналади. Уларга қарши ўйнаш осон бўлмаслиги аниқ. Лекин олдиндан таслим бўлиш ниятимиз йўқ. Майдонга чиқиб, мухлисларимизни хурсан қилиш учун бор кучимизни ишга соламиз. Олдиндан ғалабага бўлган имкониятлар ҳақида гапириш қийин. Чунки бу футбол. Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Масалан АГМКнинг ОЧЛдаги иштирокидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, унда биз учун кутилмаган натижалар юз берди. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика