Latest news

23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:44ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  12 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  10 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  4 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  6 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  60 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  3

"Жаноб Вест Хэм" фаолиятини якунлади News

"Жаноб Вест Хэм" фаолиятини якунлади

Афсонавий Марк Нобл бутсаларини михга илди.

35 ёшли ярим ҳимоячи "Вест Хэм" уй ўйингоҳида фаолиятидаги охирги учрашувида иштирок этди. "Болғачилар" "Сити"га қарши ўйин олдидан жамоанинг кўп йиллик етакчиси учун махсус маросим ўтказишди.

Мухлислар унинг шарафига ажойиб перфоманс тайёрладилар, Марк эса кўзёшларини тийиб тура олмади. 16-дақиқада (Ноблнинг рақами) олқишлар садоси остида бутун стадион жумбушга келди. 

"Бугун бу ерда менинг катта оилам бор... ва мен "катта оила" деганда, 60 000 кишини назарда тутяпман", – деди футболчи таъсирли оҳангда.

Билсангиз керак, Марк ҳар ўйиндан сўнг анъанавий тарзда кийиниш хонасини тозалайди. Қойил қолиш керакки, у бу ишини сўнгги учрашувидан кейин ҳам амалга оширди.

"Жаноб Вест Хэм" 18 йил давомида "болғачилар" асосий жамоаси шарафини ҳимоя қилди – 549 та ўйин, 62 та гол, 61 та ассист. Ҳавас қиларли кўрсаткич!

Муаллифнинг телеграм каналига обуна бўлишни унутманг! >>> EkSport

Author : Sherzod Nurmatov
Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика