Latest news

20:28"Истанбул Башакшеҳир" - "Викинг". Элдор Шомуродов асосий таркибда  0 20:00Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  2 19:20Про лига. "Олимпик" ўз уйида "Локомотив"га ютқазди, Анзур Исмоилов гол урди  1 19:00Суперлига. "Бухоро" - "Хоразм" 0:1 (матнли трансляция)  5 18:58"Қўқон-1912" ҳужумчиси роппа-роса 1 йилдан сўнг гол урди  3 17:30"Андижон" - "Навбаҳор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  3 16:55"Қизилқум" — Акмал Рустамовга сербиялик мураббий натижасини такрорлаш учун 7 та ўйин кифоя қилди  2 16:35Про лига 12-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 16:25Суперкубок. ПСЖ - "Тоттенхэм" ўйини олдидан превью  1 16:10"Майдон атрофидаги муҳит ўйиндан ҳам қайноқроқ эди. Лушчанга тан бериш керак" — Санжар Асқаралиев водий дербиси ҳақида гапирди  3 15:50АПЛ 1-тур ўйинлари бир дақиқалик сукут билан бошланади  1 15:30"Хоразм" тарихий натижа остонасида  0 15:15"Қалдирғочлар"нинг меҳмондаги парвози давом этадими?  0 14:45⚡️Bild: Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси таклифини рад этди  54 14:21Элит ОЧЛ. "Ал Дуҳайл" ва "Ченгду Ронгченг" плей-оффда ғалаба қозонишди  1

Жан Салас: "Ўзбекистоннинг гол уришига йўл қўймасдан, уларни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз" News

Жан Салас: "Ўзбекистоннинг гол уришига йўл қўймасдан, уларни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз"

Коста-Рика футзал терма жамоаси аъзоси Жан Салас Нидерландияга қарши ўйиндан кейин микст-зонада ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Нидерландияга қарши машаққатли ўйин ўтказдик. Умуман олганда, учрашув қийин ўтишини билардик. Мусобақадаги иштирокимизни давом эттириш учун очко муҳимлигини ҳам англаб тургандик ва ўйлайманки, биз буни яхши уддаладик. Охирги турда мезбонлар қаршилигидан ўтишга ҳаракат қиламиз.

Бугун бизга шиддат кўпроқ етишмади. Шунингдек, тўп билан олдинга ўтишда ҳам муаммолар юзага келди. Рақиб жамоа вазиятларни якунлашда яхшироқ ҳаракат қилди, бизга эса бу борада аниқлик етишмади. Аммо сўнгги турда бу камчиликларимизни яхшилаймиз.

Ўзбекистон мезбон жамоа ҳисобланади. Қолаверса, улар ўз мухлислари қаршисида тўп тепади. Улар ҳам гол уришга ва муҳим очколарни қўлга киритишга ҳаракат қилишади, бироқ биз бунга йўл қўймасликка ҳаракат қиламиз. Жаҳон чемпионатидаги барча ўйинлар қийин ўтади. Шунга қарамай, рақибни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз.

Бу ернинг маданияти бизнинг мамлакатдан фарқ қилади, шунга қарамай, биз мослашяпмиз. Ўзбекистонликлар бизга яхши муносабатда бўлишмоқда. Бу ернинг маданияти билан яқиндан танишиб, ортга қайтгач, яқинларимга сўзлаб бераман", деди Салас.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика