Latest news

12:57ОКМК футболчиси Австралия клубига ўтди  0 12:30"Насаф" Бозоров ва Голбан билан хайрлашди  5 12:24Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  27 12:102026 йилда бўладиган халқаро мусобақалар  3 11:44"Нефтчи" Туркияга йўл олмоқда. Таркибда кимлар бор?  7 11:26Мозийга қайтиб... Бир сурат тарихи  0 10:52Энцо Мареска товон пулининг бир қисмидан воз кечди  1 10:23ESPN АПЛнинг ўтган йилдаги энг яхши ўнта ёзги трансферлари рўйхатини эълон қилди  0 09:54"Ал Ҳилол" хусусий клубга айланмоқда  1 09:25Романо "Челси" бош мураббийи лавозимига асосий номзодни эълон қилди  1 08:57"Бухоро" икки нафар тажрибали футболчилар билан шартнома имзолаши мумкин  6 08:28Сергеев учун яна бир даъвогар пайдо бўлди  8 08:00"Динамо" легионери "Бунёдкор" ёки "Андижон"га ўтиши мумкин  1 07:30Хато тан олинди: "Арсенал" дарвозасига пенальти белгиланиши керак бўлган  4 02:58АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади  15

Жаҳон чемпионатида қатнашган, "Пахтакор" билан совринларни ютган Ильдар Магдеев ҳозир қаерда? News

Жаҳон чемпионатида қатнашган, "Пахтакор" билан совринларни ютган Ильдар Магдеев ҳозир қаерда?

Бугундан Championat.asia сайтида собиқ футболчилар, мураббийларнинг ҳозирги кундаги фаолияти, қаерда ишлаётгани ҳақида маълумот бериб борамиз.

Кўпчиликнинг таклифига биноан илк қаҳрамонимиз Ильдар Магдеев ҳақида маълумот берамиз. 

2002 йилдан 2012 йилгача Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 23та ўйинда майдонга тушган Ильдар Магдеевни таништириб ўтиришга ҳожат бўлмаса керак. 2001-2014 йиллар давомида "Бухоро", "Пахтакор", "Локомотив", "Динамо", "Оқ-тепа" ва Хитойнинг "Циндао Жонун" клубларида тўп тепди. Суперлигада "Динамо", фаолиятида эса "Оқ-тепа" сўнгги жамоаси бўлди.

 


2002 йил Озарбайжонга қарши ўртоқлик учрашувида дебют қилган собиқ тўп тепар терма жамоадаги охирги ўйинини 2012 йил меҳмонда Японияга қарши ўтказган.  Магдеев бугунги кунда "Чиғатой"да бош мураббий Дмитрий Кимга ёрдам бермоқда. Равшан Ҳайдаровдан олдин қисқа вақт Ўзбекистон U-18 терма жамоасида ҳам фаолият олиб борди.

 


Кейинги хабарларимизда қайси футболчи ҳақида маълумот олишни истайсиз?

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика