Latest news

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  6 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  18 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  409 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  2 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Иван Бошкович: "Вақт чўзиш учун кўрсатма бермайман" News

Иван Бошкович: "Вақт чўзиш учун кўрсатма бермайман"

Coca Cola Суперлигаси 16-тури доирасида "Нефтчи"га қарши ўйиндан кейин "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович ўз фикрларини билдирди.


- Бугун ўйиннинг сўнгигача томонлар жанговарликни ушлаб туришди. Нафақат футболчи ва мураббийлар, балки, мухлислар ҳам ўзига ҳос босимни ҳис қилиб туришди. Ўз навбатида чиройли футбол ҳам бўлди. Биз натижа учун ҳам ўйнай олишимизни кўрсата олдик. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик, вазиятлар яратдик, гол уришимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда эса рақиблар босим уюштиришини билгандик. Жарима майдончамизда кўплаб тўп узатишлар бўлди, ҳавода тўп учун курашлар кўп амалга оширилди. Ўйин якунида гол уришга улгурмай қолдик. Бу мағлубиятсиз сериямиздаги муҳим очколардан бири ҳисобланади. "Нефтчи" ҳам кучли жамоа эканлигини, сўнгги сонияларгача ўз мақсади, балки, чемпионлик учун ҳам кураша олишини кўрсатмоқда. Мухлисларга ҳам офарин, улар жамоасига ёрдам бериб туришди. Яхши ўйин кўрсатгани учун икки жамоа футболчиларига раҳмат айтаман.

- Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳакам билан кўп тортишдингиз. Ҳакамлик ҳақида ҳулосангиз қандай?

- Албатта, майдонда доимо эмоциялар билан бўламиз. Баъзида барчасини ҳам обьектив тарзда кўрмаслигимиз мумкин. Тўғриси, футболчиларимнинг кўп сариқ карточка олаётганидан бироз хафа бўлдим. Сариқлар эса тўпланиб, бирор футболчининг навбатдаги ўйинда қатнашмаслигига сабаб бўлади. Ҳакамларнинг ўз қўмитаси бор. Улар ўйинни кўриб чиқадилар ва профессионал тарзда муҳокама қиладилар. Қонун бор, унга риоя қилиш керак. 

- Зенан Займович оддий ҳолатда сариқ олди. Умуман олганда у сўнгги пайтларда кўп гол ураётганди. Бугун эса бундай бўлмади.

- Футболчиларга майдонда концентрация керак. У сариқ карточкага лойиқмиди ёки йўқ, билмайман. Ўзингиз билганингиздек, ўйин жуда асабий ўтди. Бундай пайтда доим ҳам ҳиссиётларни жиловлаб бўлмайди. Буларнинг барчаси футболда бўлиб турадиган ҳолатлар. Натижадан бугун қониқдим. Аммо бошқача олиб қараганда, бугун футбол байрами бўлди. 

- Сиз мураббийлик қиладиган жамоалар асосан вақт чўзмасди. Бугун илк марта бундай ҳолатни кўрдик.

- Барчаси ҳам Сиз ўйлагандек эмас. Йигитларга вақт чўзишни, ётиб олишни кўрсатма бермаганман. Бугун мухлислар кўп эди, шу сабабли икки жамоа ҳам фақатгина олдинга ўйнашга ҳаракат қилди. Жуда кўп курашлар бўлди. Биз динамик футбол ўйнашга ҳаракат қиламиз, вақт чўзишни истамаймиз. Барибир якунда натижа асосий ўринда бўлади. Шу сабабли футболчиларнинг ўзи баъзида темпни туширишга ҳаракат қилади. Ўтган ўйинлар давомида ўзимиз учун керакли дарсларни оляпмиз.

- Савол яна вақт чўзиш ҳақида. Жамоанинг кўплаб футболчилари, асосан легионерлари вақт чўзишда кўп иштирок этишди. Бунга мухлисларнинг реакцияси ҳам жуда оғир кўриниш олди. Сиз вақт чўзилишини кўрсатма бермадим, деб айтдингиз. Кейинги ўйинларда ҳам бундай ҳолатлар бўлиб туриши мумкинми?

- Биз шунчаки майдонда ётиб олмадик. Ҳакам эса сариқ карточка берди. Ўшанда жароҳат етказилиши мумкин бўлган ҳолат юзага келганди. Мухлислар ҳеч қачон рақиб томоннинг фикрига қўшилмайди. Келинг, қўмитага борамиз ва ўша ерда нималар бўлганини бирга кўрамиз. Ҳозир ҳакамлик билан шуғулланишни истамайман. Бизда ҳам ҳакамлик билан муаммолар бўлиб туради. Бироқ бундай нарсалар матбуот анжуманида муҳокама қилинмайди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика