Latest news

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  6 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  18 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  409 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  2 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Италиялик футболчи 12 йиллик дисквалификациядан сўнг майдонга қайтди News

Италиялик футболчи 12 йиллик дисквалификациядан сўнг майдонга қайтди

Фанческо Флаки кокаин истеъмол қилгани учун узоқ муддатга дисквалификация қилинганди.

46 ёшли футболчи 12 йиллик танаффусдан кейин яна майдонга қайтди ва Италия 5-дивизиони жамоаси “Синья 1914” сафида “Прато 2000”га қарши (2:2) баҳсда ҳаракат қилди.

Форвард фаолияти давомида “Фиорентина”, “Бари”, “Варезе”, “Сампдория”, “Эмполи” ҳамда “Брешия” каби клублар сафида ўйнаб, 135 та гол урган. Шунингдек, у Италия ёшлар жамоаси сафида ҳам майдонга тушганди.

Флаки олдинроқ ҳам бошқа интизомий муаммоларга дуч келган. У тотализаторда қатнашгани туфайли жаримага тортилган. 2007 йил январида организмида кокаин моддалари аниқлангани туфайли 16 ойга майдондан четлатилган. Кейинчалик бу муддат яна 2 йилга узайтирилди. Майдонга қайтганидан 12 ой ўтгач эса Флаки яна кокаин истеъмол қилгани учун Италия футбол федерацияси томонидан 12 йилга дисквалификация қилинган эди. Ўшанда у 34 ёшда бўлган.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика