Latest news

10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  0 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  4 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  6 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  4 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  31 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  24

“Истиқлол”, “Нефтчи”, “Турон” ва “Бухоро” клублари жиддий огоҳлантирилди News

“Истиқлол”, “Нефтчи”, “Турон” ва “Бухоро” клублари жиддий огоҳлантирилди

ЎзПФЛ қошида ташкил этилган Комиссия тест натижалари борасида бир қатор камчиликларни аниқлади.

Бунга асосий сабаб сифатида клубларда талаб даражасидаги шифокорларнинг йўқ эканлиги ёки айрим ҳолатларда улар ўз ишига масъулият билан ёндошмаётганлигини кўрсатиш мумкин. 

Пандемия туфайли ЎзПФЛ футбол клубларига ёрдам бериш мақсадида аёл футболчиларни тестдан ўтказиш масаласида ЎФАдан ёрдам сўраганди. Бош ташкилот ҳар бир давра учун алоҳида ҳамда кубок беллашувлари учун яна бир марта футболчи қизларни бепул тестдан ўтказиш ҳаражатларини кўтаришга рози бўлди. Мана шундай ҳолатда ҳам “Бухоро” футбол клуби эътиборсизликка йўл қўйди. 

“Нефтчи” клуби Комиссияга тақдим этилган маълумотларда хатога йўл қўйган. Аммо 1 кун ичида мазкур хато тузатилган. 

“Истиқлол” ҳамда “Турон” клуби шифокорлари эса Комиссияни чалғитшга уринган. Масалага ойдинлик киритиш мақсадида ЎзПФЛ ҳужжатларда кўрсатилган ташкилотлар билан алоқага чиқди ҳамда йўл қўйилган хатоларга аниқлик киритиб олди. 

ЎзПФЛ мазкур ҳолатлар қайта такрорланмаслик шарти билан юқоридаги жамоаларни жиддий огоҳлантиради. Келгусида бу каби ишлар кечирилмайди ҳамда иш кўриб чиқиш учун тегишли қўмитага оширилади. 

Биз барча жамоалардан ўз ишига масъулият билан ёндошишни сўраймиз. Айни ҳолатда Суперлига ҳамда Про лига учрашувларининг узулишсиз давом этаётганида Комиссия ҳамда Регламент талабларининг ўрни бор эканлигини, саломатлигимиз масаласи ҳар қандай натижадан устунроқ эканлигини унутмайлик.

Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика