Latest news

08:51Модрич А Серия рекордини ўрнатди  0 08:20Артета кечаги учрашувда жароҳат олган етакчилари ҳақида фикр билдирди  0 07:52Роналду ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  5 07:24МЛС. Мессисиз "Интер Майами" мусобақа аутсайдерини мағлуб эта олмади  2 07:05Суперлига. "Насаф" сафарда "Сурхон"ни енгди, "Хоразм" эса ОКМК майдонида мағлубиятга учради  0 02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  56 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  4 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  2 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  2 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  2 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  10 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  12 23:21Мирко Йеличич: "Жамоам ривожланаётгани кўзга ташланмоқда"  0

Исломбек Исмоилов: "Бизда вақт чўзиш учун яққол ҳаракат бўлгани йўқ" News

Исломбек Исмоилов: "Бизда вақт чўзиш учун яққол ҳаракат бўлгани йўқ"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Турон" - "Андижон" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Исломбек Исмоилов матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Аввало стадионга вақтини аямасдан келиб бизни қўллаб-қувватлаган, умуман жамоамизга мухлислик қилиб турган барча-барчани Суперлига жамоаси устидан биринчи қозонилган ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, қийин об-ҳаво шароитида ўтди. Ҳавонинг иссиқлиги туфайли футбол ўйнашга қийинчилик бор эди. Ҳоҳлаймизми, йўқми бундай холатда футболчиларга қийин бўлиши табиий, биринчи бўлимда бу нарса яққол кўзга ташланди. Учрашувнинг биринчи бўлимида Жасур Хакимов гол урди, кейинроқ пенальтидан фойдалана олмадик. Ўйлайман, агар ўша пенальтидан унумли фойдаланганимизда ўйин тўлиқ биз томонга ўтарди. Чунки 1:0 ҳисоби ҳар доим хавотирли, бундай вазиятда жамоа ҳисобни ушлаб қолиш ҳақида ўйлай бошлайди. Жамоамизда ғалабаларга кўникиш секин-аста ҳосил бўлаяпти. 1:0 дан сўнг кўпроқ ҳимояга эътибор қаратди. Танаффусда ҳам биз йигитларга ҳужумкор ўйин кўрсатишда давом этишларини айтдик.

- "Турон" жамоасининг навбатдаги босқичга чиқиши тақвим қулай келгани ҳам сабаб бўлди деб ўйлайсизми?


- Иккита ўйинни уйда ўтказдик, бу бизни ютуғимиз. Уйда жамоа кўтаринки кайфиятда ҳаракат қилади. Лекин уйдами, сафардами сизга рақиб бўладиган жамоа ўзгармайди. "Андижон"да ҳам имконият бор эди, "Арал Самали" билан ўйинда дуранг натижа қайд этишди. "Арал Самали" ҳам кучсиз эмас, улар ПРО-Лигада яхши ўйин намойиш этмоқдалар. Тақвим ҳамма учун бир хил. Буни ҳисобга олсак, "Локомотив" фақат битта ўйинни уйда ўтказди. Лекин биринчи ўрин билан гуруҳдан чиқди. Аввало жамоалар ўз имкониятидан фойдаланса бўлди, шахсан ўзим буни тақвим билан қиёсламаган бўлардим.

- Олдинда жамоангизни "Пахтакор" ва АГМКга қарши ўйинлар кутиб турибди. Рақибларнинг даражасидан келиб чиқиб хавотир йўқми?


- Қўрқсак, унда майдонга чиқмай қўявергвнимиз яхши. Бизда рақибдан қўрқиш бўлмайди. Йигитлар бугун анча меҳнат қилишди. Ўйиндан-ўйинга биз янада сифатли жамоага айланиб борамиз. Насиб бўлса чемпионат доирасида ҳам ғалабали юришларимизни давом эттирамиз. Чемпионат доирасида кетма-кет 3 та ўйинимиз бор, "Пахтакор", АГМК ва "Қизилқум" жамоалари билан ўйинлар бизни кутиб турибди. Ўша ўйинларда максимал натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

- Иккинчи бўлимда ўйинга қўшилган Абдураҳмон Абдулҳақов провакацион ўйин намойиш этди. Бу унинг характери боғлиқми ёки мураббийлар кўрсатмаси шундай бўлган эдими?


- Абдураҳмон Абдулҳақов "Андижон"да ўйнаган. Уни сизлар яхши биласизлар. Уни характерида шунақа кайфият бор, лекин ўша вазиятда рақиб футболчисин унинг елкасини босиб ўтди. Ён ҳакам вазиятни кўрганди, шу сабаб бош ҳакамга хабар берди. Абдулҳақовга биз бирга-бир вазиятларда ўйинни ўзига олишини тушунтирамиз. Рақибни алдашга киришсангиз, кўп вазиятда қоида бузилиши бўлади. Биз Абдураҳмонга ҳеч қачон шундай ўйин намойиш этиши ҳақида кўрсатма бермаймиз.

- Водий дербилари агрессив холатда ўтади. Бугунги ўйин ҳам шу мақомдан қолишгани йўқ. Жамоангизнинг тажрибали футболчилари нималарнидир режа қилишди. Масалан Жавоҳир Соҳибов, Абдураҳмон Абдулҳақов. Футболчи ҳар қандай вазиятда ўзини профессионал тутиши керак. Бу ҳар икки жамоада ҳам кузатилган холат. Ўйиндан олдин шу ҳақида кўрсатмалар берганмидингиз?

- Ҳеч қачон ўйин сифатига таъсир қилувчи ҳаракатлар бўйича кўрсатма бермаймиз. Менимча, ҳеч қайси мураббий бундай кўрсатма бермаса керак. Футболнинг соф вақтини кўпайтиришга, кўпроқ футбол ўйнашга кўрсатма берамиз. "Андижон" таркибида бир ёш футболчилар бор, шунга қарамай улар бугун жуда яхши ўйин намойиш этишди. Тажриба барибир ўз сўзини айтган бўлиши мумкин. Биз провакацион ҳаракат бўйича кўрсатма бермаймиз. Бизда вақт чўзиш учун яққол ҳаракат бўлгани йўқ.

- “Андижон" фан клуби ҳақида фикрингиз?


- “Андижон" жамоаси мухлислари бугун стадионда ажойиб муҳит яратишди. Меҳмон жамоа мухлисларига, ўзимизнинг жамоамиз мухлисларига ҳам раҳмат айтаман. Улар об-ҳаво иссиқ бўлишига қарамай стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлашди.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика